“Металлург” ва “Сўғдиёна” жамоалари бугунгача кучлилар сафида ўзаро 43 та ўйин ўтказган: 18 та учрашувда жиззахликлар, 16 тасида бекободликлар зафар қучган. 9 та учрашувда эса дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 60:55, “Сўғдиёна” фойдасига.
Мазкур жамоалар ўртасида қайд этилган энг йирик ҳисоб – 4:0. “Сўғдиёна” 2001 йилда ўз майдонида ҳам, сафарда ҳам бир мартадан шундай ҳисобда зафар қучган. Энг голларга бой ўйин 2014 йили Зоминда кузатилган. Унда дарвозаларга тўққизта тўп киритилган – 5:4.
Ушбу жамоаларнинг Бекободда ўтказилган ўйинлар нисбати “Металлург” фойдасига: 13 ғалаба, 3 дуранг, 5 мағлубият, тўплар фарқи – 31:21.
Бекободдаги сўнгги бешта учрашувда қайд этилган натижалар:
18.09.2022 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:1
05.05.2021 «Металлург» - «Сўғдиёна» 0:2
12.07.2020 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:0
18.10.2019 «Металлург» - «Сўғдиёна» 0:1
21.04.2018 «Металлург» - «Сўғдиёна» 2:0
"Сўғдиёна" ҳақида
“Сўғдиёна” футбол клубига 1970 йилда асос солинган. Жамоа 1990 йилгача ДСК, “Меҳнат”, “Жиззах”, “Ирригатор”, “Бўстон”, “Звезда”, “Ёшлик” номлари остида мусобақаларда қатнашиб келган. 1990 йилдан “Сўғдиёна” номини олган жамоа икки марта совриндор бўлган: 1992 йил – бронза медали, 2020 йил – кумуш медаль. Тўрт марта жамоа кучлилар сафини тарк этган. Жамоанинг битта мавсумда энг кўп гол киритган ўйинчиси Алексей Жданов – 18 та гол (1998).
2022 йилда “Сўғдиёна” биринчи марта халқаро майдонда мамлакатимиз шарафини ҳимоя этди. ОФК кубогида жиззахликлар минтақавий финалга чиқишди.
“Сўғдиёна” кучлилар сафида бугунгача 813 та учрашув ўтказган: 280 та ғалаба, 165 та дуранг, 368 та мағлубият. Киритилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбати: 1022:1285. Жамоанинг миллий чемпионатларимиздаги энг йирик ғалабаси – 10:0 (1992 йил –“Сурхон”). Энг йирик мағлубияти эса – 1:8 (2000 – “Дўстлик”), 0:7 (1996 – “Навбаҳор”, 2009 – “Нефтчи”, 2015 – “Локомотив”).