Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

Рўзиқул Бердиев: «Чавесни катта умидлар билан олиб келган эдик»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 18-туридан ўрин олган «Сурхон» – «Насаф» (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Оғир учрашув бўлди, ғалаба осонликча қўлга киритилмади. Боиси, «Сурхон» жамоаси футбол ўйнайди ва бунда ҳар бир жамоага катта қийинчилик туғдиради. Таркибда ўзгаришларни амалга оширдик. Бу қайсидир маънода ўзини оқлади, аммо ҳисоб ишончли кўриниш олгач, кўпроқ ҳисобни сақлашга интилдик.

Биз икки хил схемада тўп тепиб келяпмиз. Сўнгги вақтларда 3 та ҳимоячи билан ўйнаяпмиз. Сабаби, таркибимизда Ўзбекистоннинг энг яхши 4 та марказий ҳимоячиси ўйнар эди. Улардан унумли фойдаланиш, шунингдек, қанот ярим ҳимоячиларимиз камлиги учун ҳам ушбу схемада ўйнаб келаётган эдик. «Пахтакор» билан баҳсда бу наф келтирди. Бугун эса 4 ҳимоячи билан тўп назорати, қарши ҳужумлар борасида ҳам яхши ҳаракат қилдик. Таркибимизда мавжуд барча футболчилардан фойдаланишимиз керак. Сизнинг жамоангизда Алиқулов, Давронов, Эшмуродов ва Ғайбуллаев бўлса, кимни захирага ўтказиш борасида узоқ бош қотирасиз. Шунинг учун 3 марказий ҳимоячи билан тўп тепиб келдик.

Бу мавсум жамоалар натижага эришиш учун ҳимоявий футбол кўрсатишмоқда. Бу тенденцияни Қатардаги ЖЧда ҳам кўрдик. Чемпион Аргентина ҳам, Франция ҳам ҳимоядан ҳаракат қилишди.

Айни вақтда Эргашев яхши формада бўлгани учун Неъматов захирада қолмоқда.

Жамоада ижрочилар бўлса, ротация қилишга ҳам имкон бўлади. Бу айниқса, зич тақвимда қўл келади. Суперкубокда майдонга тушган кўплаб футболчиларга бугун дам бердик. Чавесни катта умидлар билан жамоага таклиф қилган эдик. Ҳужумда самарадорликни ошириш, рақобат яратиш учун уни олиб келган эдик. Адаптация жараёни кечикмоқда. Қолаверса, ҳозир унинг кичик жароҳати мавжуд ва шу сабаб уни таркибга жалб қилмаяпмиз. Ҳужумчилардан кўпроқ самарали ўйин ва голлар кутамиз. Лима Круздан ҳам шуни талаб қиламиз”, – деди Бердиев.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 06:21, 30.08.2023.
Ўқилди: 7255 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.