Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Жамшид Саидов: «Қизилқум»да жиддий муаммолар йўқ»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 18-туридан ўрин олган «Қизилқум» – «Пахтакор» (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Жамшид Саидов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Футболчиларга у қадар катта эътирозим йўқ. Биз учта вазиятда мувозанатни йўқотдик. Натижада «Пахтакор» учта вазият яратди ва учаласидан фойдаланиб кетди. Биз эса ўзимиз яратган имкониятларимиздан этарлича фойдалана олмадик. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар охиригача курашишди. Боя айтганимдек, уларга катта эътирозим йўқ. Агар ёмон ўйнаганимизда эътироз билдиришим мумкин эди. Аммо ундай эмас. Биз охирги тургача ҳаракат қиламиз.

Ҳар доим имконият бўлади ва ҳар бир ўйинчига ўша имкониятни беряпмиз. Ўйинчиларни ўзига яраша функционал жиҳатлари бор. Яна кўрамиз.

Ҳар бир ўйинда икки хил тактика қўллаяпмиз. Бизда ҳимоявий ва ҳужумкор тактика бор. Биз дарҳол схемани ўзгартиришимиз мумкин. Ўйлашимча, бу нормал ҳолат.

Музаффаров навоийлик ёш ва иқтидорли футболчи. Ундан умидимиз катта. Яхши ўйин кўрсатишга интиляпти. Унга имконият беряпмиз ва иккинчи ўйинида майдонга тушди. У билан яна ишлашда давом этамиз.

Жамоамиз қарши ҳужум ва позицион ҳужумлар орқали вазиятларга эга бўлиб боряпти. Бир қатор ҳолатларда дарвозабон жамоасини голлардан қутқариб қолди. Биласизми, жамоамизда жиддий муаммолар йўқ. Албатта, мухлисларни тўғри тушуниб турибман, улар ҳақ гапни айтишяпти. Чунки биз чиндан охирги ўриндамиз. Йигитларни ўзлари ҳам ҳар бир учрашувнинг аҳамиятини яхши ҳис қилиб туришибди. Турнир жадвалидаги ҳолатимиз ҳаммасини айтиб турибди. Ҳар бир учрашув биз учун охирги имкониятдек. Жамоани ғалабаларга этаклаш учун максимал даражада ҳаракат қиляпмиз. Фақат қаердадир омадимиз чопмаяпти. Ўйинларимизни кўринг, қанча имкониятларни яратяпмиз, лекин гол ура олмаяпмиз. Пенальти орқали бир нечтасини киритдик. Ҳа, пенальтидан фойдаланаётганимиз ҳам яхши, лекин ўйиндан гол уришда қийналяпмиз. Ваҳобовда иккита қулай вазият бўлди. Ҳозирги ҳолатда руҳий босим бор. Турнир жадвалидаги ҳолатдан келиб чиқиб мухлислар ва раҳбарият натижа талаб қилишяпти ва бунга ҳақлилар”, – деди Саидов.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 06:23, 30.08.2023.
Ўқилди: 745 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.