Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Кечанинг энг муҳим трансфер янгиликлари

Баҳо:
+ | -

29 августнинг энг муҳим трансфер янгиликлари бир саҳифада. Марҳамат, танишиб чиқинг.

"Челси" ҳимоячиси "Манчестер Юнайтед"га ижарага берилади

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячи Марк Кукурельяни "Челси"дан ижарага олади, деб хабар беради The Athletic. Манкунианликларнинг асл таклифи - испанияликни мавсум учун ижарага олиш, бироқ эҳтимолий келишувнинг турли параметрлари муҳокама қилинмоқда. "Манчестер Юнайтед" лондонликларга бир йиллик ижара учун атиги 3 миллион евро тўлашга тайёр, "кўклар" эса камида 8 миллион евро талаб қилмоқда. Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда "Челси" Кукурелья учун "Брайтон"га тахминан 65 миллион евро тўлаганди. Испаниялик футболчи бу мавсумда ҳали Премьер-лигада ўйнагани йўқ.

"Бавария" "Милан"дан иқтидорли ҳимоячини олиб кетадими?

Calciomercato хабарига кўра, "Бавария" "Милан" ҳимоячиси Пьер Калулуга қизиқиш билдирмоқда. Мюнхенликлар 23 ёшли франциялик футболчи ҳақида маълумот сўраган. "Милан" Калулуни сотишдан камида 30 миллион евро олиш ниятида. Бироқ "россонерилар" бош мураббийи Стефано Пиоли франциялик футболчи билан хайрлашмоқчи эмас. Transfermarkt Калулуни 30 миллион еврога баҳолади. Ўтган мавсумда у “Милан” сафида барча турнирларда 47та ўйинда майдонга тушди. Пьернинг “Милан” билан шартномаси 2027 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.

"Наполи" Хвича учун ажойиб шерик топди

"Наполи" даниялик ярим ҳимоячи Йеспер Линдстрём билан шартнома имзолаганини тасдиқлади. Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, неаполликлар унинг ижараси учун тахминан 5 миллион евро тўлайдилар. Келишув кейинги мавсум охирида 20 миллион еврога сотиб олишнинг мажбурий ҳуқуқини назарда тутади. 2022/2023 йилги мавсумда Линдстрём “Айнтрахт” сафида 38та ўйин ўтказган ва тўққизта гол, иккита голли узатмани амалга оширган. Футболчининг тахминий баҳоси (Transfermarkt маълумотларига кўра) 28 миллион еврони ташкил этади.

"Ливерпуль" яна янги ярим ҳимоячи харид қиладими?

Журналист Тоби Альшаффининг хабар беришича, “Ливерпуль” “Бавария” ярим ҳимоячиси Райан Гравенберхга асосий даъвогар бўлиб қолмоқда. Тўлиқ трансфер билан ҳам, ижара билан ҳам вариант кўриб чиқилмоқда. Transfermarkt нидерландиялик футболчини 30 миллион еврога баҳоламоқда. Гравенберхнинг "Бавария" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Ўтган мавсумда 21 ёшли ярим ҳимоячи "Бавария" сафида Бундеслигада 24 та ўйин ўтказди, аммо самарали ҳаракат қилмади.

Феликс уйига қайтадими ёки Хави ёки Клоппнинг ёнига кетадими?

AS ва Фабрицио Романо Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Жоау Феликснинг келажагига ойдинлик киритди. Португалияликнинг мумкин бўлган карьера вариантлари орасида "Барселона", "Бенфика" ва "Ливерпуль" бор. Феликснинг ўзи, Романо таъкидлаганидек, Каталония клубида ўйнашни хоҳлайди. Аммо Испания чемпионининг молиявий аҳволи оғирлиги сабабли келишув амалга ошмай қолиши мумкин. Гарчи Феликснинг агенти Жорже Мендеш ва "Барса" президенти Жоан Лапорта бу ҳаракатни амалга ошириш учун қўлларидан келганини қилишмоқда. Муқобил вариантлар - "Бенфика"га қайтиш ва Салоҳнинг ўрнига "Ливерпуль"га ўтиш. Феликснинг "Атлетико"да қолиш эҳтимоли энг минимал вариант.

"Манчестер Юнайтед" "Тоттенхэм" ярим ҳимоячисини таклиф қилди

The Telegraph нашрининг хабар беришича, "Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячи Пьер-Эмил Хёйбьергни сотиб олишни таклиф қилган. Аввалроқ данияликнинг "Атлетико" билан келиша олмаётгани хабар қилинганди. "Матрасчилар" футболчи учун "Тоттенхэм"га 35 миллион евро тўлашга тайёр эди, бироқ испан клуби даниялик билан шартнома шартлари бўйича келиша олмади. Шунингдек, Хёйбьерг яқинда Саудия Арабистонига кўчиб ўтишдан бош тортди, у ерда унга бир неча йил давомида 50 миллион евро берилар эди. Хёйбьергнинг "Тоттенхэм" билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Данияликнинг тахминий нархи (Transfermarkt маълумотларига кўра) 45 миллион еврони ташкил қилади.

Киритилди: 09:44, 30.08.2023.
Ўқилди: 3123 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.