Испаниянинг “Севилья” клуби ярим ҳимоячиси Лукас Окампос Англия Премьер-лигасига ўтиши мумкин. The Telegraph журналистларининг ёзишича, 29 ёшли аргентиналик футболчининг хизматларига Лондоннинг “Фулм” клуби қизиқмоқда. Инглизлар футболчи билан аллақачон келишиб бўлган ва эндиликда бу трансфер учун андалусияликларнинг розилигини кутишмоқда.
Окампос ўтган мавсумда Амстердамнинг "Аякс" клубида ижара асосида ўйнаганди. У Нидерландия чемпионатининг атиги тўртта учрашувида гол ура олмади.
Ла Лига мавсуми стартида аргентиналик футболчи “Севилья” таркибида учта учрашув ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширди.