Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Веско Стешевич: "Ўйлаган режаларимиз иш берди"

Баҳо:
+ | -

Суперлига 18-турида ўз уйида “Сўғдиёна”ни мағлуб этган “Металлург” клуби бош мураббийи Веско Стешевич ғалаба ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Ўйинни яхши бошлай олдик. Дастлабки дақиқалардаги ҳаяжонни енгиб ўтдик ва ўйинни қўлга олдик. Ўйин аввалидаги режа ва тактикамиз иш берди. Жуда муҳим ва ҳақли ғалаба. Шу билан бирга бугун бизга қаттиқ қаршилик кўрсатган “Сўғдиёна”га ҳам раҳмат. У ерда ёш ва жуда амбицияси кучли бўлган ҳамкасбим ишлаяпти. Унинг қўл остида жамоа ажойиб ўйнамоқда ва бугун очколари сонини анча кўпайтириб жадвалда юқорилаб олишди. Унга ва унинг жамоасига омад”, - деди Стешевич.

“Иккинчи таймда ҳисобдаги устунликни сақлаб қолишни мақсад қилган ҳолда ҳаракат қилдик. Шунга қарамай, ўйинда яна гол уриш учун вазиятлар ярата олдик. Шаҳзод Убайдуллаев анча имкониятлардан фойдалана олмади. Ўйинда анча яхши ҳаракат қилди. Афсуски гол ура олмади. Бунинг учун бироз афсусдаман. Ўйин давомидаги фаоллиги учун рағбат бўларди”.

“Бугунги ўйиндаги ажойиб ҳаракатлари учун шогирдларимга раҳмат. Бугунги ўйин ва шижоат туфайли ҳимоячиларимизни танқид қилмаган бўлардим”.

“Нематжонов ҳозирда Жаҳон чемпионатида орттириб олган жароҳатидан қутулмаган. Кейинги йиғинимизда унинг ҳолатини билиб оламиз. Жамоамиз прогрессив ҳаракат қилмоқда. Жамоа навбатдаги ўйинларини уйда ўйнамайди. Аммо, мухлисларимиз бизни қаерда ўйнасак ҳам, ёлғизлатиб қўйишмаслигига ишонаман, бизга бу жуда муҳим”.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 04:42, 31.08.2023.
Ўқилди: 719 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.