Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Лео бугун айнан МЕССИ бўлгани учун тахтда! УЕФА катта эҳтимол яна пиарга мағлуб бўлади

Баҳо:
+ | -

Чоршанба оқшомида Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги иштирокчилари аниқланади. Ўшанда мавсумнинг энг яхшиларини ҳам билиб оламиз.

Бироқ футболчилар борасида баҳсли мунозаралар давом этмоқда. Шунга қарамай айрим жиҳатларни унутмаслик керак.

1. УЕФА йилнинг энг яхши эркак футболчисини аниқлашда ФИФА турнири бўлган Жаҳон чемпионатидаги чиқишларни ҳисобга олмайди.

2. Лига 1да (бу барибир фермерлар лигаси) Месси «ПСЖ»дан ёмонроқ жамоаларда ўйнайдиган Ляказетт ва Балогун каби футболчиларга ҳам ета олмади ва тўпурарликда 10-ўринни эгаллади.

3. ЕЧЛда Месси «Бавария»га қарши ўйинда ҳеч қандай гол ёки ассист қайд эта олмади, умумий ҳисобда 0:3га мағлуб бўлди.

4. «ПСЖ» Франция кубогининг 1/16 финал босқичида «Марсел»га ютқазиб, мусобақа билан хайрлашди. Мессининг «ПСЖ»даги ўйинлари шунчалик ёмон эдики, унинг мухлислари энди Леодан кетишини талаб қилди.

5. Родри «Сити» билан треблни қўлга киритди, ЕЧЛ финалида ғалаба голини урди. Испания билан Миллатлар Лигасида ғалаба қозонди, бироқ бу соврин ҳисобга олинмайди.

6. Винисиус Ла Лигада (қийинроқ лига) гол ва ассистентлик бўйича 20+ натижа қайд этди. Copa del Rey'да ғалаба қозонди (Месси кубокни юта олмади) ва ЕЧЛда гол+ассист тизимида 14 очко қўлга киритиб, ярим финалга чиқди.

Мессининг пиарини мағлуб этиш имконсиз. Бироқ Холанд бу мукофотни қўлга киритишга ҳақлироқ.

Киритилди: 14:28, 31.08.2023.
Ўқилди: 8349 марта.
Фикрлар: 143 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.