Кириш Регистрация

«Ҳумо» Қозоғистон кубогини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Ҳумо» хоккей клуби янги мавсумни соврин билан бошлайдиган бўлди. Жамоамиз Қозоистон кубогида ғолибликни қўлга киритди.

Мусобақада 11та жамоа иштирок этди. Дастлаб жамоалари икки гуруҳга бўлинган ҳолда турнирни бошлашди. «Ҳумо» "В" гуруҳида ўтказилган 4та ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди.

Жамоамизга ярим финалда "Торпедо" жамоаси рақиблик қилди. Ўйиннинг асосий вақтида дуранг қайд этилган бўлса (1:1), буллитлар сериясида «Ҳумо» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

"Арлан" клубига қарши финал учрашуви эса анча қизғин кечди. Тошкентликлар ўйинни кетма-кет 3 та четлатиш билан бошлашди. Аммо рақиб икки киши кўп бўлиб ўйнаса ҳам дарвозамизга йўл топа олмади. Аксинса, "Арлан" хоккейчисининг четлатилишидан бизникилар унумли фойдаланиб, ҳисобни очишди.

Ўйин тугашига бир дақиқа қолганида эса "Арлан" жамоаси сон жиҳатдан устунликдан фойдаланган ҳолда, мувозанатни тиклади.

Жамоалар 20 дақиқадан иборат 2та овертаймни ўтказишди, аммо ҳисоб ўзгармади. Учинчи қўшимча бўлим ўрталарида эса «Ҳумо»дан бир спортчи четлатилди. Рақиб қулай вазиятга чиқаётган пайтда Павел Синявский дастлаб хавфни бартараф этди, сўнгра шайбани эгаллаб олдинга интилди. Унинг кучли зарбасидан сўнг шайба рақиб дарвозасининг юқори бурчагига кириб кетди.

Ғалаба! "Ҳумо" — Қозоғистон кубоги соҳиби!

Қозоғистон кубоги, финал
«Хумо» - «Арлан» 2:1 ОТ (1:0, 0:0, 0:1, 1:0 ОТ3)
1:0 - 13:12 - Назаревич (Гловацкий, Дорофеев)
1:1 - 58:23 - Лихотников (Сиксна)
2:1 - 108:47 - Синявский

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:19, 31.08.2023.
Ўқилди: 2415 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [9051]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6565]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5435]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3781]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3581]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2639]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2415]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2381]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2367]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2311]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик