Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Европа лигаси. «Ливерпуль», «Рома», «Аталанта» иштирок этадиган гуруҳ босқичи қуръаси ҳақида

Баҳо:
+ | -

Бугун Европа лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбир ҳақида батафсил маълумот бериб ўтамиз.

Қачон ва қаерда?
Европа лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 1 сентябрь куни Тошкент вақти билан 16:00да бошланади. Маросим "Спорт" канали орқали жонли трансляция қилиниши режалаштирилган.

Кимлар иштирок этади?
Европа лигаси гуруҳ босқичида 32 жамоа иштирок этади: 12 клуб тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган бўлса, 10 жамоа саралаш орқали гуруҳ босқичига етиб келди, яна 10 жамоа эса Чемпионлар лигаси саралашининг 3 ва 4-босқичидан чиқиб кетиши натижасида ЕЛга ўтди.

Австрия: ЛАСК, "Штурм"
Озорбойжон: "Қорабоғ"
Бельгия: "Юнион"
Кипр: "Арис" Лимасол
Чехия: "Славия" Прага, "Спарта" Прага
Англия: "Брайтон", "Ливерпуль", "Вест Хэм"
Испания: "Бетис", "Вильярреал"
Франция: "Олимпик", "Ренн", "Тулуза"
Греция: "Олимпиакос"
Италия: "Аталанта", "Рома"
Германия: "Фрайбург", "Байер"
Греция: АЕК Афина, "Панатинаикос"
Исроил: "Маккаби" Хайфа
Молдова: "Шериф"
Нидерландия: "Аякс"
Норвегия: "Мольде"
Польша: "Ракув"
Португалия: "Спортинг"
Шотландия: "Рейнджерс"
Сербия: ТСЦ Бачка-Топола
Швейцария: "Серветт"

Қуръадан аввал жамоалар 4та саватчага ажратилган:

1-сават: «Ливерпуль», «Вест Хэм» (иккиси — Англия), «Вильярреал» (Испания), «Рома», «Аталанта» (иккиси — Италия), «Байер» (Германия), «Аякс» (Нидерландия), «Рейнжерс» (Шотландия);

2-сават: «Бетис» (Испания), «Марсель», «Ренн» (иккиси — Франция), «Спортинг» (Португалия), «Олимпиакос» (Греция), ЛАСК (Австрия), «Славия» (Чехия), «Қорабоғ» (Озарбойжон);

3-сават: «Брайтон» (Англия), «Фрайбург» (Германия), «Спарта» (Чехия), «Мольде» (Норвегия), «Юнион Сент-Жиллуа» (Бельгия), «Маккаби Хайфа» (Исроил), «Штурм» (Австрия), «Шериф» (Молдавия).

4-сават: «Тулуза» (Франция), «Панатинаикос», АЕК (иккиси — Греция), ТСЦ (Сербия), «Серветт» (Швейцария), «Ракув» (Польша), «Арис» (Кипр), «Хеккен» (Швеция).

Қуръа тартиби
1) Бир саватчадан ўрин олган жамоалар бир гуруҳга тушмайди;
2) Бир мамлакат клублари бир гуруҳдан ўрин олмайди;
3) Бошқа чеклов бўлса, бу ҳақда қуръадан эълон қилинади.

Кейин-чи?
Қуръадан сўнг гуруҳ босқичи тақвими ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Жамоалар ўзаро уй-сафар тизимидан икки мартадан тўқнаш келишади. Дастлабки икки жамоа ЕЛ плей-офф босқичига йўл олади. Бунда гуруҳ ғолиблари тўғридан-тўғри нимчорак финалга йўл олса, 2-ўрин эгалари 1/16 финал босқичи доирасида ЕЧЛдан ўтган клублар билан ўзаро тўқнаш келади.

Учинчи ўрин эгалари эса ўз иштирокини Конференциялар лигаси турнирида давом эттилади. Тўртинчи поғонада қолган жамоалари учун еврокубоклар мавсуми якунига етади. Гуруҳдаги ўринларни аниқлашда, агар очколар тенг келиб қолса, ўзаро ўйинлар натижаларига қаралади.

Гуруҳ босқичи ўйинлари қуйидаги саналарда ўтказилади:

1-тур: 21 сентябрь
2-тур: 5 октябрь
3-тур: 26 октябрь
4-тур: 9 ноябрь
5-тур: 30 ноябрь
6-тур: 14 декабрь

Финал
Европа лигаси финали Ирландиядаги "Дублин Арена"да бўлиб ўтади. Ушбу стадион ўз бағрига 50 минг мухлисни сиғдиради.

Манба: @futbol_qoidalar
Киритилди: 08:10, 01.09.2023.
Ўқилди: 5301 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.