Кириш Регистрация
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай
05/07 06:00 Аргентина - Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция

Кечанинг энг муҳим трансфер янгиликлари

Баҳо:
+ | -

31 августнинг энг муҳим трансфер янгиликлари билан танишинг

Брэдли Баркола "ПСЖ"га ўтди

"ПСЖ" "Лион" вингери Брэдли Баркола билан шартнома имзолади. Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, парижликлар клуби 20 ёшли франциялик футболчи учун 5 миллион евро бонусдан ташқари 45 миллион евро тўлайди. Таъкидланишича, Барколани сотиб олишнинг асосий ташаббускори "ПСЖ" футбол маслаҳатчиси Луиш Кампуш бўлган. Олдинроқ Романо "Лион"нинг Париж клуби футболчиларини шартномага қўшиш талаби ҳақида ёзган эди, аммо, афтидан, бу шарт бекор қилинган. Ўтган мавсумда вингер "Лион" сафида барча турнирлар доирасида 31 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 9 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Дортмунднинг “Боруссия” клуби Германия терма жамоаси ҳужумчиси билан шартнома имзолади

Германиялик ҳужумчи Никлас Фюллькруг "Вердер"дан Дортмунднинг "Боруссия"сига ўтди. Бу футболчи 2022 йилги жаҳон чемпионатидан сўнг кўп гапирилди ва у кутилмаганда немисларнинг асосий ҳужум кучига айланди, Испания ва Коста-Рика дарвозасига гол урди. "Бавария" ҳам Фюллкругга қизиқиш билдирилаётгани ҳақида хабарлар бор эди. Transfermarkt маълумотларига кўра, шартнома 13 миллион еврони ташкил этган. Никлас "Вердер" сафида 142та ўйин ўтказиб, 49та гол ва 16та голли узатма муаллифига айланган.

Чемпионлар лигаси финалчиси ярим ҳимоячи олишга тайёрланмоқда

Ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Интер" ўтган мавсумда "Наполи" билан Италия чемпионига айланган ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин. Гап "Тоттенхэм"га тегишли Тангуй Ндомбеле ҳақида кетмоқда. Журналист Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, Милан клуби Лондон клубидан мумкин бўлган келишув шартлари бўйича тафсилотларни сўраган ва Н'Домбелени сотиб олишга тайёр. "Наполи" бу ёзда французни сотиб олмади ва ярим ҳимоячининг ўзи "Женоа" билан вариантни рад этди, чунки у Чемпионлар лигасида ўйнашни хоҳлайди. "Тоттенхэм" Тангуйни 62 миллион еврога сотиб олганди, аммо Н'Домбеле ҳозир ўша нархнинг ярмига баҳоланмоқда.

Топ-клубнинг яна бир футболчиси Саудия Арабистонига жўнаб кетади

Саудия Арабистони Европанинг топ-клубларидан ўйинчиларни олишда давом этмоқда. "Атлетико" ярим ҳимоячиси Янник Феррейра Карраско "Аш-Шабоб"га ўтишга яқин турибди. 29 ёшли бельгиялик футболчи аллақачон саудияликлар билан келишувга эришиб бўлган ва "Аш-Шабоб"га ўтишни истамоқда, деди Романо ижтимоий тармоқда. Бироқ келишув ҳали ёпилгани йўқ, чунки “Атлетико” Карраско учун “катта сумма” талаб қилмоқда. Агар таклиф яхшиланмаса, Мадрид клуби бу трансфер ойнасида Янникни қўйиб юбормайди. Испанлар учун масалани 1-сентябрдан кечиктирмасдан ёпиш муҳим.

"Реал Мадрид" ҳимоячиси эса Саудия Арабистонига ўтишдан бош тортди

Айни вақтда “Реал” ва Австрия терма жамоаси марказий ҳимоячиси Давид Алаба Саудия Арабистони таклифини рад этгани маълум бўлди. Diario OK хабарига кўра, 31 ёшли футболчига Саудия лигаси клублари мурожаат қилишган ва унга йилига 25 миллион евролик шартнома таклиф қилишган. Шунга қарамай, Алаба Мадридни тарк этишдан бош тортди. Давид "қаймоқранглилар"да ўйнашда давом этади, унинг Мадрид клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июнигача амал қилади.

17 ёшли бразилиялик учун "Челси" даъвогарлик қилмоқда

“Коринтианс”нинг ярим ҳимоячиси 17 ёшли Габриэл Москардо "Челси"га ўтишга яқин турибди. Инсайдер Романо хабарига кўра, лондонликлар ярим ҳимоячининг трансфери бўйича расмий таклиф юборишган. Манбага кўра, "Челси" ҳеч қандай бонуссиз ёки қайта сотиш бандисиз 21 миллион евро миқдорида қатъий нарх таклиф қилган. Шу билан бирга, британияликлар Москардони 2024 йилнинг июнигача "Коринтианс"да ижара асосида қолдиришни режалаштирмоқда. Бироқ Бразилия клуби Габриэл учун кўпроқ пул талаб қилмоқда, шунинг учун музокаралар давом этмоқда.

"Манчестер Юнайтед" дарвозабонини сотди

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони трансферини эълон қилди. Манкунианликлар ўз дарвозабони Дин Хендерсонни "Кристал Пэлас"га сотиб юборди. Шартнома 17,5 миллион еврони ташкил этди ва 26 ёшли дарвозабоннинг ўзи 2028 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. Хендерсон “Манчестер Юнайтед”даги фаолияти давомида 29 та ўйин ўтказиб, 25 та гол ўтказиб юборган ва 13 та ўийнда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган. У ўтган мавсумда "Ноттингем Форест"да ижара асосида ўйнади.

Киритилди: 10:14, 01.09.2023.
Ўқилди: 5234 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.