Энди Кэрролл Франция клубига ўтди.
34 ёшли ҳужумчи Лига 2да ўйнайдиган "Амьен" билан шартнома имзолади. Ҳужумчи билан шартнома 2025 йилгача мўлжалланган.
Аввалроқ Кэрролл "Рединг" билан 2024 йилнинг июнигача ҳисобланган шартномани бекор қилгани хабар қилинганди.
2022/23 йилги чемпионат мавсумида ҳужумчи “Рединг” сафида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Клуб ўтган мавсумда Англия учинчи дивизионига тушиб кетди.