Расмус Хёйлунд Криштиану Роналдуни тарихдаги энг яхши футболчи деб билади.
"Болалигимда отам мени у билан таништирган, у "Манчестер Юнайтед"ни қўллаб-қувватлаган ва Криштиану билан танишганман. У Роналдуни менинг кумирим бўлишини хоҳларди, чунки унинг менталитети тўғри эди. Шунинг учун у бугун ўз ўрнини эгаллади, шунинг учун у кўп нарсага эришди. Мен учун у тарихдаги энг яхши футболчи.
Албатта, унда истеъдод бор эди, лекин ҳамма нарса унинг қанчалик меҳнат қилганига боғлиқ. “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ўйинчиларидан Роналду жамоага келганида мукаммал эмаслигини айтган интервьюларини кўрдим. Унинг маҳорати бор эди, лекин асосийси у қандай ривожланганида", - дейди “Манчестер Юнайтед” футболчиси.