"Ливерпул"нинг собиқ ҳужумчиси Робби Фаулер мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳнинг жамоани тарк этишига ишонмоқда.
"Мен "Ливерпуль" мухлиси сифатида унинг кетишини истамайман, клубга энг яхшисини тилайман. Менимча, 150 миллион клуб учун ҳам, унинг учун ҳам етарли бўлмайди – Чемпионлар лигасидаги навбатдаги иштирокини йўқотиш клуб учун бундан ҳам каттароқ молиявий зарба бўлади" - деди Фаулер ITASportPress нашри билан суҳбатда.
Муҳаммад Салоҳ инглиз клубида 2017 йилдан буён ўйнаб келмоқда, унгача мисрлик ҳужумчи Швейцария ва Италияда ўйнашга муваффақ бўлган.