Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Салоҳ ва Трентдан доимий фаоллик, ностабил Эмери. «Ливерпуль» – «Астон Вилла» баҳси статистикаси

Баҳо:
+ | -

Трент Алехандр-Арнолд-дан илҳомланган «Ливерпуль» билан Юрген Клопп Премьер-лигадаги 300-ўйинини қулай ғалаба билан нишонлади. Жамоа «Астон Вилла»ни йирик ҳисобда енгди (3:0). Янги футболчи Доминик Собослаи ўзининг «Ливерпул»даги илк голини урди, Мэтти Кэш Дарвин Нуньеснинг зарбасидан сўнг ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Иккинчи бўлимда Муҳаммад Салоҳ учинчи голни урди ва ўйинга нуқта қўйди. «Қизиллар» бу мавсумда мағлубиятсиз юришини давом эттирмоқда, бу ғалаба уларни учинчи ўринга олиб чиқди.

Аммо бу ўйин «Ливерпул»нинг асосий сардори Александр-Арнолд учун жуда ҳам самарали бўлди. Ўнг қанот ҳимоячисидан марказий зонага кўчиб, рақиб жарима майдони ичида фойдали паслар берди. Унинг 69 та муваффақиятли узатмасидан 20 тасини рақибнинг тўртта сўнгги ҳимоячилари ўтказиб юборган. Жами пасларнинг атиги 7 таси муваффақиятсиз бўлган холос. Аниқлик кўрсаткичи 91%ни ташкил қилади. 

Александр-Арнолднинг ўйин даражасини ҳисобга олсак, Клопп унинг иккинчи бўлимда олган жароҳати унчалик жиддий эмаслигига умид қилмоқда.

Собослаига голли узатма Александр-Арнолднинг 2023 йил Премьер-лигадаги 10-ассистенти бўлди. Бу йил уни учта ўйинчи – Леандро Троссард ва Муҳаммад Салоҳ шунча пас беришга улгурган. У 2019 (17) ва 2021 (13) дан кейин бир календарь йилида учинчи марта 10+ ассист қайд этмоқда.

Саудия Арабистони томонидан катта қизиқишга сабаб бўлаётган Салоҳ юқори спорт формасида эканини исботлади. 55-дақиқада у Нуньеснинг узатмасидан сўнг гол урди. У Премьер-лигада кетма-кет 10 та ўйинда гол урган ёки голли узатмани амалга оширган биринчи футболчи бўлиб турибди. 2021 йилнинг август-декабрь ойлари оралиғида (кетма-кет 15 ўйин) у худди шу ишни қилган эди ва ҳозир ўз рекорди сари бормоқда. Агар «Ливерпуль» уни қўйиб юборса, бу катта йўқотиш бўлади.

«Астон Вилла» «Энфильд»да сўнгги олтита учрашувда ғалаба қозона олмади (1 дуранг, 5 мағлубият), жамоа халқаро танаффусга 11-ўринда чиқиб кетди. Виллаликларнинг ўйинига ҳозир аниқ бир баҳо бериш қийин. Улар бир қарасанг, «Эвертон» ва «Бёрнли» каби клубларни мағлуб этади, баъзида эса «Ньюкасл» ва «Ливерпул»га йирик ҳисобда мағлуб бўлади. Эмери барқарорликни ушлаб қолиши керак. 

Қуйида ҳар икки жамоа ва ўйинчиларнинг статистикасига эътибор қаратамиз.

«Ливерпуль» футболчиси Муҳаммад Салоҳ 2021 йилнинг август-декабрь ойлари оралиғидаги кетма-кет 15 ўйинлик голда иштирок этиш кўрсаткичини давом эттирмоқчи. Унинг кечаги голи кетма-кет 10-учрашувда содир бўлди. Салоҳнинг натижасини 2 йилдан бери ҳеч ким такрорлай олгани йўқ.

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Премьер-лигадаги илк 300 ўйиннинг 188 тасида ғалаба қозонди; мусобақа тарихида фақат Пеп Гвардиола (270 ўйиндан 201 та ғалаба) ва Жозе Моуриньо (189) бундан камроқ ўйинларда бунча баҳсда ғалаба қозонишган.

«Ливерпуль» футболчиси Трент Александр-Арнолд Премьер-лигадаги 202-учрашувида ўзининг 55-ассистентини қайд этди ва Месут Ўзил (184 та ўйин), Эден Азар (245 та), Хуан Мата (278 та) ва Жордан Хендерсондан (431 та) 1 та голли узатмага ўзиб кетди.

«Астон Вилла» Премьер-лигадаги сўнгги 7 та сафар ўйинининг атиги биттасида ғалаба қозонди (2 дуранг, 4 мағлубият) ва сафарда ўтказган сўнгги 8 ўйиннинг бирортасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қола олмади.

2016 йилда «Севилья» билан Европа Лигаси финалида «Ливерпул»ни мағлубиятга учратганидан бери «Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери «Ливерпуль» билан тўққизта учрашувда ғалаба қозона олмади (3дуранг 6 мағлубият) ва бу жараёнда унинг клублари 26 та гол ўтказиб юборди.

«Ливерпуль» футболчиси Доминик Собошлаи Золтан Гера, Тамаш Прискин ва Акос Бузсакидан кейин Премьер-лигада гол урган тўртинчи венгер бўлди.

«Ливерпуль» футболчиси Трент Александр-Арнолд 2023 йилда Премьер-лигада Леандро Троссард ва Муҳаммад Салоҳдан кейин 10+ ассист қилган учинчи футболчи бўлди; У 2019 (17) ва 2021 (13) дан кейин бир календарь йилида учинчи марта 10+ натижа қайд этмоқда.

Мэтти Кэшнинг автоголи ўтган мавсум бошидан бери Премьер-лигада «Ливерпуль» фойдасига киритилган бешинчи автогол бўлди, бу вақт ичида ҳеч бир жамоа «қизиллар»чалик энг кўп фойда олишмади.

Киритилди: 12:48, 04.09.2023.
Ўқилди: 1351 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.