Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

АПЛ. 4-турнинг энг фойдали ўйинчилари. Статистик таҳлил

Баҳо:
+ | -

Статистик маълумотларга таянган ҳолда АПЛ 4-туридан ўрин олган баҳсларда фаол бўлган футболчилар хусусида сўз юритамиз. Бунда ўйинчилар майдондаги позицияларига кўра зарба йўллаш, ҳимоявий ҳаракатлар, паслар, ҳужумдаги иштирок ҳамда яккакурашлардаги фаолликка нисбатан баҳоланади. Бунда 20дан 100гача бўлган шкалада натижалар ҳисобланади. 

1. Эван Фергюсон – («Брайтон» – «Ньюкасл»)

Кетма-кет учинчи ҳафтадирки, «Брайтон» ўйинчиси бу рўйхатда етакчилик қилмоқда (Солли Марч «бўрилар»га қарши баҳсда, Паскал Гросс эса «Вест Хэм»га қарши ўйинда рейтингда биринчи ўринни эгаллади) ва бу сафар ҳам ажабланарли эмас.

«Брайтон»нинг истеъдодларни аниқлаш хусусияти бир мунча вақтдан бери маълум эди. Эван Фергюсон – Ирландия Республикаси ҳужумчиси «Ньюкасл» устидан 3:1 ҳисобидаги ғалабада хет-трик қайд этди.

Фергюсон 18 ёш 318 кунлигида Майкл Оуэн, Робби Фаулер ва Крис Барт-Уилямсдан кейин Премьер-лиганинг бир ўйинида учта гол урган энг ёш футболчига айланди. Фергюсон бор-йўғи тўртта зарба беришга уриниб кўрди, уларнинг барчаси нишонга аниқ борди, учтаси гол бўлди, Поуп улардан фақат биттасини қайтара олди. 0.8 XGдан 3 та гол яратиш шунчаки супер. Шунингдек, у 18 та пасдан 17 тасини (94,4%) аниқ амалга оширди ва тўққизта дуэлдан 7 тасида (77,8%) ғалаба қозонди. Унинг келажаги порлоқ кўринмоқда.

2. Сон Хён Мин – 99,7 («Бёрнли» – «Тоттенхэм»)

Мавсумнинг дастлабки ҳафталарида Ришарлисон «шпорлар» учун Харри Кейннинг ўрнини тўлдириши тахмин қилган эди, аммо Сон Хён Мин бу борада етакчиликни ўз қўлига олди.

«Шпорлар»нинг янги сардори ушбу ўйинда чапдан ўртага ўтказилди ва Анже Постекоглу шогирдлари 5:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Сон хет-трик қайд этди.

Сон классик хет-трик қайд этди – у голларни боши, ўнг ва чап оёқларида уришга муваффақ бўлди. Бунинг устига голларнинг ҳар бири учун 24 дақиқа кетди. 

Унинг Премьер-лигадаги тўртта хет-тригидан учтаси сафарда («Бёрнли», «Астон Вилла» ва «Саутгемптон»га қарши ўйинларда) қайд этилган. У Премьер-лигадаги сўнгги учта ўйинида АПЛга чиққан жамоаларга қарши бешта гол урган.

3. Эрлинг Холанд – 97,1 (Манчестер Сити – «Фулхэм»)
Шанба куни Эрлинг Холанд ҳам хет-трик қайд этди. Унинг учун бу деярли одатий ишга айланган. Норвегиялик футболчи «Фулхэм»га қарши ўйинда (5:1) яна учта гол урди, яъни у Премьер-лигада атиги 39 та ўйинда 51 та голда иштирок этди (42 гол, 9 голли узатма). Бу билан Эрлинг «Ньюкасл» ва «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси Эндрю Коулнинг рекордини янгилади (43 ўйин) ва 50 лик довонга энг тез етиб борган футболчига айланди.

Холанд Премьер-лигадаги бешинчи хет-тригини қайд этди, уларнинг бештаси ҳам «Этиҳад» стадионида содир бўлди. У битта стадионда 5 ва ундан ортиқ хет-трик қайд этган футболчилар бешлигига кирди. Бунгача бу ишни уддалаганлар қуйидагилар: Серхио Агуэро («Этиҳад»да тўққизта), Тьерри Анри («Ҳайбери»да саккизта), Алан Ширер («Эвуд Парк»да еттита), Робби Фаулер («Энфилд»да олтита).

У тўпга бор-йўғи 17 марта тегинишига қарамай, ўйинни учта гол билан якунлашга муваффақ бўлди, улардан фақат тўрттаси «Фулхэм» жарима майдонига тўғри келди.

4. Педро Нету – 93,1 («Кристал Пэлас» – «Вулвз»)

Педро Нету учун бир неча йил оғир кечди, 2021 йилда тиззасидаги оғир жароҳатдан тузалиб, кейинги йили тўпиғидан жароҳат олди. У майдонга тушиши мумкин бўлган вақт ичида формасини тиклаш учун курашаётгани тушунарли, аммо якшанба куни у «Селҳурст Парк»да ажралиб турди.

Афсуски, «Кристал Пэлас»га «бўрилар» 3:2 ҳисобида мағлуб бўлгани учун унинг ҳаракатлари беҳуда бўлди. Нето ўйинда учта имконият яратди ва «бўрилар»нинг иккала голини урган Хван Хи Чан ҳамда Матеус Куньяга ассистентлик қилди.

Фақатгина «Пэлас» аъзоси Эберечи Эзе (тўртта) ўйинда ундан кўра кўпроқ имконият яратди, Нето меҳмонлар сафида энг кўп зарба беришга ҳаракат қилди (учта) ва очиқ зонадан саккизта тўпни кроос амалга оширди – ўйиндаги энг кўп. 

5. Маркус Рэшфорд – 92,4 («Арсенал» – «Манчестер Юнайтед»)

Бу «Арсенал» мухлисларига ёқмаса керак, лекин ҳа, Маркус Рэшфорд якшанба куни «Эмирейтс» стадионида бўлиб ўтган тўқнашувда майдондаги энг юқори баҳоланган футболчи бўлди.

Микель Артета шогирдлари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлсада, асосий статистика Рэшфорднинг устунлигига ишора қилмоқда.

Гарчи «Юнайтед» ўйиннинг кўп қисмини орқада ўтказган бўлсада, мураббий Рэшфорддан унумли фойдалана олди, Англия терма жамоаси футболчиси жамоасининг 10 та зарбасидан бештасига муаллифлик қилди, шу жумладан, Кристиан Эриксен унга ажойиб узатмани амалга оширгандан сўнг биринчи голни чиройли тарзда урди.

У ҳужумкор ҳаракатда энг кўп балл ишлади (тўққизта) – зарба бериш – 5 та, вазиятлар яратиш – 1 та, зарбага имкон яратиш – 3 балл.

Манба: Opta
Киритилди: 19:09, 04.09.2023.
Ўқилди: 1424 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.