"Ференцварош" ўзининг расмий сайтида Деян Станкович жамоага бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди. Венгрия клуби 44 ёшли сербиялик томонидан имзоланган шартнома шартларини ошкор қилмади.
Эслатиб ўтамиз, июль ойида Чемпионлар лигаси саралашидаги муваффақиятсизликдан сўнг "Ференцварош" россиялик мураббий Станислав Черчесовни истеъфога чиқарганди. Ўшандан бери жамоани Cаба Мате бошқариб келаётганди. Унинг бошчилигида "Ференцварош" Конференция лигасининг гуруҳ босқичига йўл олди.
Деян Станкович бунгача “Црвена Звезда” (2019-2022) ва “Сампдория” (2022-2023) жамоаларини бошқарган.