"Милан"нинг франциялик дарвозабони Майк Меньян Чемпионлар лигасида ўйнашни, айниқса Париждаги ўйинни интиқлик билан кутмоқда. У ўз ватанига қайтмоқчи, чунки ўтмишда у Лига 1да ўйнаган, лекин "ПСЖ"да эмас, "Лилль". Меньяннинг сўзларига кўра, келажакда у "ПСЖ"да ўйнаши мумкинлигини истисно қилмайди.
"Мен парижликман, аммо ҳозир “Милан” билан шартномам бор. Келажакда эса ҳамма нарса содир бўлиши мумкин", - дея Меньян сўзларини келтиради Италиянинг ITASportPress ахборот агентлиги.