Туриннинг “Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба 16 сентябрь куни халқаро танаффусдан сўнг Римда “Лацио”га қарши ўтказиладиган Италия А серияси доирасидаги ўйинда майдонга қайтиши режалаштирилган.
La Gazette Dello Sport нашрининг ёзишича, Погбанинг жароҳати жиддий эмас эди. Эслатиб ўтамиз, А Сериянинг сўнгги турида Поль белидан жароҳат олган, бироқ манбанинг таъкидлашича, хавотирга ўрин йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Погба ўтган мавсумнинг аксарият қисмини жароҳати туфайли ўтказиб юборганди.