Кириш Регистрация

Эрон U-23 жамоаси бош мураббийи: «Эртанги баҳсда ҳеч қанақа сюрпризлар бўлмайди»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Эртага Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Париж-2024 Олимпиадаси йўлида ўз юришини бошлайди. Парижга етиб бориш учун Тимур Кападзе Тошкентдаги саралаш босқичида ижобий натижа қайд этиши талаб этилади. Кичик турнир олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унинг иккинчи қисмида Эрон U-23 жамоаси бош мураббийи Ризо Энояти ўз фикрларини билдирди.

«Барчага салом. Бу ерда эканимиздан хурсандмиз. Меҳмондўстлик учун алоҳида раҳмат. Жуда ҳам қийин баҳслар бизни кутиб турибди. Биринчи учрашув Гонконгга қарши бўлиб ўтади. Биринчи ўйин ҳамма учун анча масъулиятли. Бироқ мақсадга эришиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Барча футболчиларни тайёр ҳолатда деб айта оламан. Қадам-ба қадам барча режаларни амалга ошириб борамиз. Барча жамоалар учун махсус режаларимиз мавжуд. Ҳозир гонконгга эътибор қаратганмиз. Бошқа нарсалар ҳақида ўйлашнинг вақти эмас.

Бу мусобақа нафақат ўйинчилар учун, балки ҳукумат учун ҳам муҳим. Футболчилар Олимпиадага йўлланмани қўлга киритса, ҳарбий хизматдан озод бўлиши рост. Бироқ ҳарбий хизматдан кўра олимпиада муҳимроқ. Ҳукумат шу пайтгача бизни яхши қўллаб қувватламоқда. Йигитлар бутун турнир давомида борини беради.

Ҳозирча катта муаммо - Гонконг биз учун номаълум рақиб. Уларни ҳали анализ қилишга улгурмадик. Тактикасини тўлиқ очолмадик. Бироқ эртанги ўйинда тайёрмиз. Эртанги баҳсда ҳеч қанақа сюрпризлар бўлмайди», – деди мураббий.

Киритилди: 12:34, 05.09.2023.
Ўқилди: 2209 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола Абдуқодир Ҳусановга қойил қолди [13382]

Жароҳат олган Абдуқодир Ҳусановнинг “Ливерпуль”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [3666]

«Нефтчи» «Челси», «Уотфорд» ва «Удинезе» собиқ футболчиси трансферини эълон қилди (фото) [3257]

Фонт президентлик сайловларида ғалаба қозонса, "Барселона"дан кимларни олиб ташлашини айтди [2760]

АПЛнинг икки клуби январь ойида Абдуқодир Ҳусановни ижарага олмоқчи бўлган — Экрем Конур [2586]

Роналдунинг Саудиядаги даври тугамоқда: Лига уни қўйиб юборишга тайёр [2420]

Файзуллаев навбатдаги ассистини берди (Видео) [2240]

АПЛ. «Ливерпуль» - «Манчестер Сити» - 1:2 (видеошарҳ) [2074]

Туркия чемпионати. Файзуллаев ассист, Шомуродов гол урган ўйинда «Башакшеҳир» сафарда «Эюпспор»ни енгди (Видеошарҳ) [1928]

"Барселона"да Мессидан кейин клубни қутқариб қолган уч киши номи айтилди [1735]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.