Кириш Регистрация

Рустам Қосимжоновнинг навбатдаги дуранги

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида шахмат бўйича дунёнинг 12 нафар етакчи гроссмейстерлари иштирокида ўтаётган ФИДЕ Гран-Присида кеча 8-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов қора доналарда россиялик Пётр Свидлерга қарши баҳс олиб борди ва муросасиз кечган матчда томонлар дурангга имзо чекдилар.

Шу тариқа Рустам Қосимжонов ҳисобидаги очколар сони 4,5 тага етди ва ҳамюртимиз хозирда турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди. 2 декабрь куни ўтказиладиган 9-турда Рустам Қосимжонов россиялик Александр Морозевичга қарши дона суради.

Еттинчи турнинг қолган партияларида қуйидаги натижалар қайд этилди:

Гата Камский (АҚШ) - Петер Леко (Венгрия) 0:1
Александр Морозевич (Россия) - Ванг Хао (Хитой) 0,5:0,5
Фабиано Каруано (Италия) - Сергей Карякин (Россия) 0,5:0,5
Борис Гельфанд (Исроил) - Леньер Домингес Перес (Куба) 0,5:0,5
Шаҳриёр Мамедяров (Озарбойжон) - Руслан Пономарев (Украина) 0,5:0,5

Саккизинчи тур ўйинларининг якунларига кўра турнир жадвали қуйидагича кўринишга эга:

1.Фабиано Каруано (Италия) - 5 очко
2. Сергей Карякин (Россия) - 5 очко
3. Александр Морозевич (Россия) - 4,5 очко
4. Шаҳриёр Мамедяров (Озарбойжон) - 4,5 очко
5. Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон) - 4,5 очко
6. Петер Леко (Венгрия) - 4,5 очко
7. Руслан Пономарев (Украина) - 4 очко
8. Пётр Свидлер (Россия) - 4 очко
9. Ванг Хао (Хитой) - 4 очко
10. Борис Гельфанд (Исроил) - 3 очко
11. Гата Камский (АҚШ) - 2,5 очко
12. Леньер Домингес Перес (Куба) - 2,5 очко

Қуйида 2 декабрь куни ўтказиладиган 9-тур жуфтликлари берилган:

Рустам Қосимжонов - Александр Морозевич
Руслан Пономарев - Гата Камский
Леньер Домингес Перес - Шаҳриёр Мамедяров
Сергей Карякин - Борис Гельфанд
Ванг Хао - Фабиано Каруано
Петер Леко - Пётр Свидлер

Ўйинлари соат 14:00да бошланади.

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 09:59, 01.12.2012.
Ўқилди: 4824 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8902]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5874]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4433]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3412]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3297]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2432]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2381]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2351]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2346]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1877]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик