«Барселона» ярим ҳимоячиси Илкай Гюндоган «Манчестер Сити»ни тарк этиши сабабларини тушунтирди.
«Сити» билан янги шартнома борасида музокаралар фаоллашгунга қадар анча вақт кетди. Ахир, бу ажойиб якун эди, бундан яхшироқ якун бўлиши мумкин эмас эди. Бироқ болалигимдан «Барселона»да ўйнашни орзу қилардим», - дея Гюндоганнинг сўзларини келтиради Bild.
32 ёшли германиялик футболчи ёзги трансфер ойнасида эркин агент сифатида «Барселона» билан шартнома имзолади. У 2016 йилдан буён «Манчестер Сити»да ўйнамоқда. Ўзининг сўнгги мавсумида Гюндоган «шаҳарликлар» билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқди.