«Барселона» сафида энг кўп маош олаётган футболчилар рўйхати эълон қилинди.
Маълумотларга қараганда, айни пайтда клубнинг энг кўп маош олувчи футболчиси Френки де Йонг ҳисобланади. Унинг бир йиллик "тоза" маоши 18 миллион еврога тенг.
Рўйхатнинг иккинчи поғнасини Роберт Левандовски банд этган. Польшалик форварднинг йиллик маоши 10 миллион еврони ташкил этади.
"Барселона" сафига яқинда қўшилган Илкай Гюндоган 9 миллион евро маош билан кучли учликка кирди.
1. Френки де Йонг – 18 миллион евро.
2. Роберт Левандовски – 10.
3. Илкай Гюндоган – 9.
4. Жюль Кунде – 6.
5. Рафинья – 6.
6. Жоау Канселу – 6.