Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн унинг хизматларига бир қатор маҳаллий клублар қизиқиш билдираётганига қарамай, Саудия Арабистонига ўтиш ҳақида ҳеч қачон ўйламаган. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Манбанинг аниқлик киритишича, 32 ёшли Гризманнга Саудия Арабистонида катта маош таклиф қилинган, бироқ франциялик футболчи ўзининг "Атлетико" клуби раҳбариятидан трансферни муҳокама қилишни ҳам сўрамаган.
Шунингдек, Романо Гризманн "ПСЖ" билан музокара ўтказмаганини ҳам маълум қилди. Футболчи "Атлетико"га содиқ ва жамоани тарк этмоқчи эмас.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Антуан Ла Лигада 15 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди.