Машҳур италиялик ҳужумчи, ҳозирда Швейцариянинг "Сьон" клуби футболчиси Марио Балотелли Хитойдан келган фойдали таклифни рад этилгани ҳақида гапирди.
"Мен ҳозирги араб рақамларидан анча юқори бўлган сахий таклифни рад этгандим. Кейин мен "Марсел"да ўйнашни афзал кўрдим", - деди ҳужумчи Corriere dello Sport билан суҳбатда.
Балотелли ўтган ёзда Туркиянинг "Адан Демирспор" жамоасидан ўтиб, "Сьон" сафига қўшилганди. 32 ёшли италиялик ҳужумчининг Швейтцария клуби билан шартномаси келаси йилнинг ёзигача мўлжалланган.