Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Магуайр ва Кайседони умумийликда нима бирлаштириб туришини биласизми?

Баҳо:
+ | -

Премьер-лига кўп йиллар давомида трансфер бозорида анча фаол бўлмоқда. «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Челси» ва бошқа жамоалар дунёдаги энг зўр истеъдодлар учун катта маблағ ажратишда давом этмоқда.

Ҳар бир мавсум олдидан янги трансфер рекорди ўрнатилади. Премьер-лигада сўнгги йиллар давомида энг қиммат трансферлар бўйича рекорд кимга тегишли?

2019/20 - Харри Магуайр («Лестер Сити»дан «Манчестер Юнайтед»га - 80 млн фунт)

«Манчестер Юнайтед» бу рўйхатда энг исрофгар клублардан бири ҳисобланади. У тарихдаги энг қиммат ҳимоячига айланди. Ўзининг биринчи мавсумида Магуайр Премьер-лиганинг барча 38 ўйинида майдонга тушди ва Эшли Янг кетганидан кейин клуб сардори этиб тайинланди.

«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Эрик Тен Хаг ўтган мавсумда «Брайтон» ва «Брентфорд»дан учралган мағлубиятдан сўнг Магуайрга бўлган ишончини пасайтирди. Унинг ўрнини Рафаэль Варан ва Лисандро Мартинес эгаллади.

Англия терма жамоасида Магуайр ўз иқтидорини кўрсатди, аммо уни «Юнайтед»да тўлиқ ривожлантира олмади. Якунда Харри сардорлик лавозимини Бруно Фернандешга бой берди.

2020/21 - Кай Хаверц («Байер Леверкузен»дан «Челси»га - 68 млн фунт)

Кай Хаверц учун «Челси»даги тажриба катта роль ўйнади. Аммо клуб мухлисларининг аксарияти 2021 йилги Чемпионлар лигаси финалида «Сити»га қарши ўйиндаги ғалаба голи учун унинг кўп хатоларини кечиришди.

«Кўклар» Ҳаверц учун энг яхши позицияни топиш учун курашдилар. У зўр техник қобилиятга эга, аммо барқарор ўйин кўрсата олмади.

Футболчи шу ёзда 65 миллион фунт эвазига «Арсенал»га ўтган эди. Микель Артета ундан максимал даражада фойдалана оладими ёки йўқми, буни кўриш керак, аммо «Челси» немис учун пулларини қайтариб олишдан хурсанд бўлгандек кўринди.

2021/22 - Жек Грилиш («Астон Вилла»дан «Манчестер Сити»га - 100 миллион фунт стерлинг)

Жек Грилиш илк мавсумида секин старт олди, биринчи мавсумида у 39 та ўйинда майдонга тушди ва уларнинг ҳеч бири асосий таркибда бўлмаган.

Бироқ 2022/23 йилги мавсумда Грилиш ўз жамоасининг муваффақиятларида муҳим роль ўйнади ва Гвардиола жамоасига требл ютишда ёрдам берди. У 50 та ўйинда майдонга тушди ва энг муҳим пайтда асосий таркибдан жой олишига мураббийни ишонтирди. 

Ўтган мавсум натижаларига кўра Грилиш ўзига сарфланган пулларни оқлади.

2022/23 - Энцо Фернандес («Бенфика»дан «Челси»га - 105 млн фунт) 

Тодд Боэли кўплаб янги ўйинчиларни қабул қилганидан бери «Челси» жуда ёмон даврни ўтказди. Лекин уларнинг ҳеч бири Энцо Фернандесдек қимматга тушмади.

Аргентина ЖЧ-2022да ғолиб чиққан ва ярим ҳимоячи турнирнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилганида Фернандес «Челси»нинг эътиборини тортган эди. У инглиз клубига 2023 йилнинг январида келиб қўшилганди.

«Челси» қийин кунларни бошдан кечирди, аммо Энцо кам гол урган бўлсада, ўз таланти эвазига энг яхши футболчи бўлиб қолаверди. Грэм Поттер ишдан бўшатилди, чунки «Челси» турнир жадвалининг ўрталарига тушиб кетганди ва Энцо энди аргентиналик мураббий Маурисио Почеттино қўл остида ўсиши кутиляпти.

Фернандес ўз маҳоратини кўрсатди ва жамоа билан саккиз ярим йиллик шартнома имзолади, демак у «Челси»га яхшилаб жойлашиб олиш ва муваффақиятга эришиш учун кўп вақтга эга.

2023/24 - Мойзес Кайседо («Брайтон»дан «Челси»га - 115 млн фунт)

Мойзес Кайседонинг трансфер достони Премьер-лигадаги энг драматик воқеалардан бири сифатида тарихга киради. «Челси» ярим ҳимоячини бутун ёз давомида таъқиб қилди ва бир неча бор таклифларни рад этди, аммо ҳақиқий рақобат бўлмагани учун клуб буни вақт масаласи деб ҳисоблади.

Кайседо Юрген Клоппнинг таклифини рад этди ва «Челси»га ўтиш истагини билдирди. «Брайтон» ва «Челси» рекорд суммага келишиб олди ва футболчининг шахсий шартномаси шартлари муаммога айланмади.

21 ёшли ярим ҳимоячи «Брайтон» сафида атиги 45 та ўйин ўтказган. У собиқ клубида мавсумнинг энг яхши футболчисига айланди, уларга Европа лигасига йўл олишига ёрдам берди.

Кайседонинг «Челси»га мослашиб олиши учун ҳали вақти бор.

Киритилди: 09:15, 08.09.2023.
Ўқилди: 1245 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.