Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Эрон билан финал кутиб турибди», «Барча мухлислардан узр сўраган бўлардим» – Ўзбекистон ҳамда Гонг Конг U-23 жамоалари баҳсидан кейинги матбуот анжумани

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ОСИЁ

Ўзбекистон ҳамда Гонг Конг U-23 жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг (10:0) матбуот анжумани ташкил этилди.

Унинг биринчи қисмида рақиб жамоа бош мураббийи Сзело Ман Чун иштирок этди.

«Барча мухлислардан узр сўраган бўлардим. Улар бизни етарли даражада қўллаб-қувватлади. Бироқ уларга мос ўйин кўрсата олмадик. Барчадан узр сўраб қоламан.

Ўзбекистон ва Эронни солиштирадиган бўлсам, албатта, иккала жамоа ҳам етарли даражада кучли эди. Эронга қарши ҳимояни ушлаб қола олмадик. Бугунги баҳсда ҳам ўз режаларимизни амалга ошира олмадик. Ўзбекистон Эрондан кучлироқ деган бўлардим.

Бугун барча бўлимда бир хил ўйнадик. Иккинчи бўлимда иккита ҳужумчи билан ҳаракат қилдик. Очиқ ўйин намойиш этдик. Шу сабабли кўп ўтказиб юбордик. Бироқ ҳимояни ёриб ўтишда хатоларга йўл қўйдик. Ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юбордик. Ўзбекистон анча агрессив ўйин кўрсатди. Ҳимояни ёриб ўта олди. Иккинчи режани афсуски, қўллай олмадик. Афғонларга қарши тайёргарликда жисмоний кучли бўлиш талаб этилади. Миллий чемпионатда атиги 4 та ўйин ўтказгандик. Шу сабабли йигитларда чарчоқ аломатлари сезилди. 3-турда менимча, Афғонистон катта хавф туғдирса керак», – деди Гонг Конг мураббийи.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Темур Кападзе иштирок этди.

Чиройли ғалаба билан барчани табриклайман. Мухлислар етарличи қўллаб-қувватлади. Охирги ўйинга ҳам тайёргарликни сусайтирмаймиз.

Эрон билан финал кутиб турибди. Уларнинг дастлабки икки ўйинини кўрдик. Менимча уларга қарши ажойиб ўйин бўлади. Тайёргарликнинг яхши бўлишига ишончим комил. Гон Конг ва Афғонистонни солиштирадиган бўлсам, иккаласининг ҳам ўзига яраша кучли томонлари бор. Гонг Конг тартибли ҳимояланади. Бироқ афгонлар жисмонан кучлироқ. Шунга қарамай тўғри узатмаларда аниқ ўйнаганимиз учун иккала ўйинда ҳам йирик ҳисобда зафар қучдик. Бироқ афғонлар агрессивроқ ўйин намойиш этди.

Таркибдаги ротация ҳақида. Биринчи галдаги вазифамиз ғалаба қозониш эди. Ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатига қараб катта ўзгаришлар қилдик. Терма жамоада асосий ўйинчи деган тушунча йўқ. Ким тайёр бўлса, ўша майдонга тушаверади. Муҳими фойдали ўйин намойиш этса бўлди. Буни ҳали яна тушунтирамиз. Бу клуб эмаски, кимдир жойидан хафа бўлса. Ҳамма бир ёқадан бош чиқарса, ғалаба қозонаверамиз», – деди Кападзе.

Киритилди: 21:52, 09.09.2023.
Ўқилди: 17354 марта.
Фикрлар: 26 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.