Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Жоржиньо Англия Премьер-лигасини Испания Ла Лигасига ўзгартириши мумкин. Todofichajes журналистларининг хабар беришича, 31 ёшли италиялик ҳимоячининг хизматларига Мадриднинг “Атлетико” клуби қизиқиш билдирмоқда.
“Матрасчилар” Жоржиньони келаси ёзда, футболчининг “канонирлар” билан шартномаси тугаши билан текинга сотиб олмоқчи. Унинг меҳнат шартномаси июн ойи охиригача мўлжалланган, трансфер нархи эса 25 миллион еврони ташкил қилади.