Харри Магуайрнинг автоголи Шотландияга Англия билан ўйинда орадаги фарқни қисқартиришга ёрдам берди.
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси иккинчи бўлим бошида Марк Гехининг ўрнига майдонга тушганди.
67-дақиқада Магуайр узатмани олдини олишга уриниб, тўпни ўз дарвозасига йўллади - 2:1.
30 ёшли футболчи жорий мавсумдаги учинчи ўйинини ўтказди, улардан иккитаси Англия терма жамоаси учун.