Кеча Европа чемпионатига саралаш баҳсларининг навбатдаги тури бўлиб ўтди. Унда А гуруҳидан ўрин олган Норвегия ҳамда Грузия ўйини ҳам бор эди. Ушбу жуфтлик ўртасидаги учрашувда мезбонлар қўли баланд келди.
Биринчи бўлимда урилган Холанд ва Эдегорнинг голлари скандинавияликларнинг ғалабаси учун етарли бўлди. Айни дамда Норвегия 5 та турдан кейин 7 очко тўплаган ҳолда 3 ўринни банд этиб турибди.