Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААда йиғин ўтказади

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 саралаш ва ЖЧ-2014 саралашининг навбатдаги баҳсларига тайёргарликни 20 январь куни бошлайди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2013 йилнинг 20 январь - 1 февраль кунлари – 10 кун давомида БААда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказади. Йиғин доирасида, 1 февраль куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Европа терма жамоаларидан бирига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилмоқда.

Шундан сўнг Ўзбекистон қайтадиган миллий терма жамоа 2-5 февраль кунлари Тошкентда йиғин ўтказади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 февраль куни Осиё Кубоги-2015 саралаш «Е» гуруҳи 1-тур учрашувлари доирасида Гонгконг терма жамоасига қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичи доирасидаги навбатдаги учрашувни 26 март куни Ливан терма жамоасига қарши ўтказади. Ушбу ўйин Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. 

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 18:03, 04.12.2012.
Ўқилди: 4923 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик