Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

"Арсенал" футболчилар қанча маош олишади?

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" Микель Артета келганидан бери 688 миллион евродан кўпроқ маблағларни янги футболчилар сотиб олиш учун сарфлади. Айни дамда Лондон клуби таркиб қимматлиги борасида дунёнинг биринчи рақамли жамоаси бўлиб турибди. "Арсенал" ҳар йили 173 миллион фунтни футболчилари учун маош қилиб беради. Бу миқдор АПЛда "Манчестер Сити" ва "МЮ"дан кейин учинчи энг кўпи бўлса, Европада еттинчи ўринни эгаллайди. Артета бу жамоани ўзгартирди ва ЕЧЛга қайтарди.

"Арсенал" бу ёзда бир қанча харидларни амалга оширди. Улар ичида Кай Хаверц ҳам бор. Айнан у айни дамда "Арсенал"нинг энг кўп маошга эга футболчиси бўлиб турибди. Германия терма жамоаси аъзоси ҳафтасига 280 минг фунт олади. Шунингдек, 105 миллион фунтга трансфер қилинган Деклан Райс ҳам бу борада яхшигина кўрсаткичга эга. Англиялик юлдуз 240 минг фунт билан учинчи ўринни банд этган. Букайо Сака, Вильям Салиба, Габриэль Мартинеллилар янги битимга имзо чекиб, ўз маошларини кўпайтириб олди. Ҳозирда маош борасида жамоа сардори Мартин Эдегор топ-10 таликдан ташқарида қолмоқда. Аммо у ҳам тез орада янги битим билан янада катта маош ола бошлайди.

Қуйида "Арсенал" таркибининг барча футболчилари қанча маошга эга эканини билиб олишингиз мумкин. Маълумотлар "Capalogy" сайтидан олинган бўлиб, тахминий ҳисоб-китобларга асосланади. Негаки, клублар футболчи маошлари ҳақида аниқ маълумотлар тақдим этмайди (барча қийматлар фунт-стерлингда).

1. Кай Хаверц – 280 минг фунт
2. Габриэл Жезус – 265 минг фунт
3. Деклан Райс – 240 минг фунт
4. Томас Парти – 200 минг фунт
5. Букайо Сака – 195 минг фунт
6. Вильям Салиба – 190 минг фунт
7. Габриэль Мартинелли – 180 минг фунт
8. Олександер Зинченко – 150 минг фунт
9. Арон Рамздейл – 120 минг фунт
10. Бен Уайт – 120 минг фунт
11. Мартин Эдегор – 115 минг фунт
12. Жоржиньо – 110 минг фунт
13. Эдди Нкетиа – 100 минг фунт
14. Габриэл – 100 минг фунт
15. Рейсс Нелсон – 100 минг фунт
16. Леандро Троссард – 90 минг фунт
17. Юрриен Тимбер – 90 минг фунт
18. Седрик Суареш – 75 минг фунт
19. Якуб Кивиор – 58 минг фунт
20. Такехиро Томиясу – 55 минг фунт
21. Муҳаммад Элнений – 55 минг фунт
22. Фабиу Виейра – 45 минг фунт
23. Эмиль Смит-Роу – 40 минг фунт
24. Давид Райя – 25 минг фунт

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 12:01, 13.09.2023.
Ўқилди: 1696 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.