Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

"МЮ"нинг ўнг қанот ҳужумига текин вариантлар: Азар, Лингард...

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" янги мавсум бошида ҳужумчи етишмаслигига дуч келди. Бунга Антони ва Санчонинг келажаги ноаниқ қолаётгани сабаб бўлмоқда. Ҳозир футболчи сотиб олишнинг иложи йўқ. Негаки, трансферлар ойнаси ёпиқ. Шу сабаб "МЮ" олдида фақатгина эркин агентларни олиб келиш йўли қолган. Агарда таркибда ҳақиқатдан ҳам муаммо бўлса, у ҳолда раҳбарият тезроқ ҳаракат қилиши керак. Қуйида Эрик тен Хаг ҳужумига янги мавсум давомида фойдаси тегиши мумкин бўлган номларни билиб оласиз.

Анвар Эл-Гази

Олдинроқ ҳам Эл-Гази ўртадаги музокарачилар томонидан "МЮ"га таклиф қилингани ҳақида хабарлар бор эди. 28 ёшли собиқ "Астон Вилла" вингери ўтган ойда "ПСВ" билан хайрлашди. У орада "Эвертон" шарафини ҳам ҳимоя қилганди. Эл-Гази аслида "Аякс" тарбияланувчиси саналади. Шу сабаб у Эрик тен Хаг услубига мос келади.

Алехандро Гомес

"МЮ" ёш катта футболчиларни сотиб олишдан ҳеч ҳам уялмайди. Яқин ўтмишдаги 34 ёшли Ибрагимович, 33 ёшли Кавани ва 36 ёшли Роналдулар трансфери, бунга исботдир. Агарда керак бўлса, аргентиналик Папу Гомес тен Хагга ёрдам беришга тайёр бўлади. 35 ёшли футболчи ўтган мавсум охирида "Севилья" билан хайрлашганди. Аргентина терма жамоаси аъзоси "Аталанта"да 7 йил давомида ҳаракат қилган. У Европа лигаси ярим финалида "МЮ"га қарши майдонга тушганди.

Андре Айю

Айю ўзининг АПЛдаги сўнгги голини 2017 йилнинг Рождествосида урган. Шундан кейин у "Вест Хэм", "Суонси" ва "Ноттингем"да бир муддат ҳаракат қилди. Аммо гол ура олмади. 33 ёшли вингер АПЛда яхши тажрибага эга. У Қатарда ҳам ўйнаб келди. Шу сабаб, ҳеч бўлмаса бир мавсум учун Айюдан фойдаланиш мумкин бўлади.

Жесси Лингард

Ғалати воқеалар кўп содир бўлади. Лингард ҳозир "Вест Хэм" билан. Аммо у икки мавсум илгари айнан "болғачилар" сафида АПЛнинг энг яхши футболчисига айланган эди. Албатта бу давр ижара асосида кечган. Кейин эса у "МЮ" билан қолди. Бир мавсум ҳеч нарсага эриша олмагач, 30 ёшли футболчи "Ноттингем"га эркин агент бўлиб кетди. Ўтган мавсумни омадсиз ўтказган Лингард, ҳали ҳам эркин агент мақомида. "МЮ" эса ўзи тарбиялаган футболчига эҳтиром кўрсатиш имконига эга. Балки иккинчи даврда Лингарднинг ишлари юришиб кетар...

Эден Азар

"Реал" 2019 йилда "Челси"дан рекорд даражадаги суммага Азарни харид қилган (150 миллион евро). Аммо бельгиялик футболчи 4 йил давомида "қироллик клуби" бюджетига фақатгина оғир юк бўлди. У 76 та ўйинда 7 та гол билан "Реал"дан кетди. Азар май ойида яна бир мавсум Мадридда қолишни исташини билдирганди. Аммо унга имконият берилмади. 32 ёшли ҳужумчи ўйин амалиётисиз қолди. Фаолиятини якунлаш хавфи остида турган Азарга "МЮ" яна бир умид бериши мумкин.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 09:57, 14.09.2023.
Ўқилди: 5704 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.