Кириш Регистрация
29/01 01:00 Аякс 1-2 Олимпиакос
29/01 01:00 Арсенал 3-2 Қайрат
29/01 01:00 Монако 0-0 Ювентус
29/01 01:00 Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
29/01 01:00 Атлетико 1-2 Буде-Глимт
29/01 01:00 Байер 3-0 Вильярреал
29/01 01:00 Боруссия Д 0-2 Интер
29/01 01:00 Брюгге 3-0 Марсель
29/01 01:00 Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
29/01 01:00 Барселона 4-1 Копенгаген
29/01 01:00 Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
29/01 01:00 Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
29/01 01:00 Пафос 4-1 Славия
29/01 01:00 ПСЖ 1-1 Ньюкасл
29/01 01:00 ПСВ 1-2 Бавария
29/01 01:00 Бенфика 4-2 Реал Мадрид
29/01 01:00 Наполи 2-3 Челси
29/01 01:00 Юнион 1-0 Аталанта
29/01 11:00 Ливан 0-2 Вьетнам
29/01 13:00 Жанубий Корея 2-3 Ироқ
29/01 15:00 Кувайт 1-6 Таиланд
29/01 17:00 Қирғизистон - Индонезия
30/01 11:00 Саудия Арабистони - Эрон
30/01 13:00 Австралия - Ўзбекистон
30/01 15:00 Малайзия - Афғонистон
30/01 17:00 Тожикистон - Япония
31/01 00:45 Лацио - Женоа
31/01 01:00 Эспаньол - Алавес
31/01 18:00 Реал Овьедо - Жирона
31/01 19:00 Пиза - Сассуоло
31/01 20:00 Лидс - Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
31/01 20:00 Брайтон - Эвертон
31/01 20:15 Осасуна - Вильярреал
31/01 22:00 Наполи - Фиорентина
31/01 22:30 Леванте - Атлетико
31/01 22:30 Челси - Вест Хэм

Анвар Бердиев: “Аламли тарзда мағлубиятга учрадик”

Баҳо:
+ | -

Про лиганинг 17-туридан ўрин олган “Навбаҳор-фарм” – “Шўртан” (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Анвар Бердиев қатнашиб,журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Ғузорликлар устози одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

- Бугунги ғалаба билан “Навбаҳор-фарм” жамоасини табриклайман. Тенг курашлар остида бўлиб ўтган баҳсда аламли тарзда мағлубиятга учрадик ва бунда барча айбни ўз бўйнимга оламан. Ўз олдига вазифа қўйилган жамоа бундай ўйнамаслиги керак эди. Энди ушбу беллашувдаги хатоларни кўриб чиқиб, таҳлил қиламиз.

Таъкидлаш жоизки, сафар беллашувларида яхши ўйин намойиш эта олмаяпмиз.

Ўз навбатида бугунги учрашув ҳакамларининг айрим қарорларига тушунмай қолдим. Футболчимиз иккинчи марта огоҳлантирилганида, аслида бошқа ўйинчи ўйин қоидасини бузганди. Натижада ҳисоб 1:1 бўлиб турганида, жамоамиз майдонда 10 киши бўлиб қолди.

Яна бир вазиятда эса шогирдларим ҳужум қилишаётган пайтда рақиб ҳужумчиси томонидан ўйин қоидаси бузилди. Аммо ҳакамлар бунга эътибор қаратишмади.

Ушбу мағлубиятдан кейин клуб раҳбарияти қандай қарорга келади, номаълум. Аммо уларнинг ҳар қандай қарорларини ҳурмат қиламан.

- Жорий мавсумда “Шўртан”нинг олдига қандай вазифа қўйилган?

- Тўғри, айни пайтда Про лигада “Динамо”, “Локомотив” ва “Қўқон-1912” жамоалари Суперлига йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда. Аммо “Шўртан” ҳам ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун майдонга тушади.

Мақсадимиз, иложи борича турнир жадвалининг юқори қисмидан жой олиш.

Киритилди: 16:29, 14.09.2023.
Ўқилди: 1162 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.