Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия 5-0 Панама
07/07 06:00 Уругвай 0-0 Бразилия

Жейдон Санчо "МЮ"нинг умумий машғулотларидан четлатилди. Тарихда яна қайси футболчилар шундай ҳолга тушган?

Баҳо:
+ | -

АПЛда футболчиларга жазо қўллашдан кенг фойдаланилади. Агарда бирор ўйинчи қоидага амал қилмаса, мураббий билан муносабатлари ёмон бўлса ёки ҳакамга номаъқулчилик қилса, дарров жазо олади. Қуйида ҳар хил сабаблар билан бир ўзи ёлғиз машғулот ўтказишга мажбур бўлган футболчилар билан танишасиз.

Жейдон Санчо

Англиялик ҳужумчининг "Олд Траффорд"даги тақдири Эрик тен Хаг билан ёмон муносабатлар сабабли бутунлай ўзгариб кетишга яқин келди. Санчонинг "Арсенал"га қарши ўйинда йўқлиги тен Хаг томонидан ёмон машғулот ўтказганлик орқали изоҳланди. 23 ёшли футболчи бунга жавобан ўз ижтимоий тармоқларида тен Хаг изоҳларини "бутунлай ёлғон" эканини билдирди. Санчо, кейинчалик, бу постини ўчириб юборди. Оқибатда, у бир қанча муддат умумий жамоадан алоҳида шуғулланадиган бўлди.

Пьер-Эмерик Обамеянг

Обамеянг "Арсенал"да тўпурар ва сардор мақомидан аутсайдер даражасига тушиб қолади. Ҳужумчига 2021 йилнинг декабрида ўз оиласини кўриб келиш учун таътил берилади. Аммо Обамеянг белгиланган вақтда клуб базасига қайтмайди. Оқибатда, у қоидаларни бузганликда айбланиб, бошқа жамоадошларидан айри машғулот ўтказишга маҳкум этилади. Обамеянг икки ой ўтиб, "Барселона"га эрик агент сифатида кетади. Ўтган мавсумда эса у "Челси" билан ўта омадсиз мавсум ўтказди.

Луис Суарес

Суарес уч бор ҳар-хил футболчиларни тишлаб олиб, жаримага тортилганди. Аммо унинг "Ливерпул"даги даври бошқачароқ кечади. 2013 йилнинг ёзида раҳбарият ва ҳужумчи ўртасида келишмовчилик келиб чиқади. Бунга Суаресга берилган ваъдалар бажарилмагани сабаб бўлганди. Ўша пайтдаги мерсисайдликлар устози Бренден Рожерс футболчининг хулқи сабаб, уни алоҳида ажратиб қўяди. Бу нарса, кейинчалик, ҳар икки томон учун фойдали бўлиб чиқади. Суарес янги мавсумни 31 та гол билан якунлайди. Афсуски, "Ливерпуль" АПЛни "Манчестер Сити"га бой беради.

Диего Коста

Ҳимоячиларни қўрқинчли тушларидан бири бўлган ҳужумчи, мураббийларни жиғига тегишни яхши кўрарди. "Челси"да Коста мураббийлар штаби билан келишмай қолади. Оқибатда Антонио Конте уни Бразилияга, ўзи туғилган ерга юборади. Орадан кўп ўтмай, Конте ҳужумчига ортиқ жамоага керак эмаслигини айтган.
Шу сабабли, 2017 йилнинг сентябрида Коста "Ателтико"га қайтади. Испаниялик футболчи Мадридда ҳам алоҳида шуғулланишга мажбур бўлади. Негаки, унда ортиқча вазн бор эди.

Поль Погба

Погбанинг "МЮ"даги иккинчи даври – бу бир достон қилгулик ҳикоя. Аммо унга 2011/12 йилги мавсумда бир ҳафтага жамоага қўшилиш тақиқи қўйилади. Бунга Погба ва унинг агенти Мино Райоланинг Сер Алекс Фергюсон билан келишмай қолгани сабаб бўлганди. Кўп ўтмай, Погба "Ювентус"га, эркин агент сифатида кетганди. "МЮ" 2016 йилда ярим ҳимоячини 90 миллион фунтга қайта харид қилган. Олти йилдан кейин эса "Ювентус" Погбани текинга қайтариб олди.

Генрих Мхитарян

Жозе Моуриньонинг "МЮ"даги даврида энг омадсиз харид сифатида Мхитарян қаралади. Негаки, у 2016 йилда катта суммага харид қилинса ҳам, олти ой ичида мураббий билан келиша олмай қолади. Оқибатда, Моуриньо уни алоҳида шуғулланишга мажбур қилади. Мхитарян 2018 йилнинг январигача "қизил иблислар" билан бирга бўлди. Кейин эса "Арсенал"га йўл олди.

Виржил ван Дейк

"Саутгемптон" раҳбарияти ван Дейкни жамоадан ажратиб қўяди. Бунга нидерландиялик футболчининг 2017 йилнинг ёзида "Ливерпул"га кетаман деб "ҳарҳаша" қилгани сабаб бўлганди. "Авлиёлар" ўшанда қандай бўлмасин, Виржилни сақлаб қолишга ҳаракат қилган. Аммо барибир футболчининг айтгани бўлди. Бир мавсумни амаллаб ўтказгач, 2018 йилда ван Дейк "Ливерпул"га йўл олади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 10:58, 15.09.2023.
Ўқилди: 1799 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.