Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Испания терма жамоасининг 23 футболчиси ўйинларда иштирок этмоқчи эмас

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Испания терма жамоаси футболчилари терма жамоадаги ўйинларини қайтадан бошлаш ниятида эмас, деб хабар бермоқда AS.

Манба берган хабарга кўра, Луис Рубиалес Женни Эрмосони ўпиши билан боғлиқ вазиятдан норозилик сифатида терма жамоадаги фаолиятини якунлаган 23 нафар футболчининг барчаси Испания Қироллик футбол федерацияси собиқ раҳбари истеъфога чиққанига қарамай, мамлакат асосий жамоасига қайтмоқчи эмас. Уларни бош мураббий Хорхе Вильданинг кетиши ҳам ишонтирмади.

Эслатиб ўтамиз, Испания аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби ҳисобланади.

Монсеррат Томе янги мураббий бўлди. Энди у 22 ва 26 сентябрь кунлари Швеция ва Швейцарияга қарши Миллатлар лигаси ўйинлари учун 23 нафар янги ўйинчини танлаши керак бўлади.

Киритилди: 17:51, 15.09.2023.
Ўқилди: 4246 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.