Қозоғистоннинг Fanatik.kz сайти ёзишича, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов кеча Актобе шаҳрига учиб борган.
"Миржалол Қосимов "Актобе"ни бошқариши мумкинми?" деган сарлавҳаси остида берилган кичик хабар мазмуни қуйидагича: "Бугун Актобега Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов учиб келди. Владикавказнинг "Алания" клуби собиқ футболчиси нима учун ташриф буюргани ҳозирча номаълум".