Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Оғир атлетика. Акбар Жўраев — жаҳон чемпиони, Руслан Нурудинов кумуш медални қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида ҳозиргина эркаклар ўртасида 109 кг. вазн тоифасида баҳслар якунига етди.

Унда, кутилганидек, асосий кураш ўзбекистонлик икки спортчи — Акбар Жўраев ва Русан Нурудинов ўртасида кечди.

Акбар даст кўтаришда 189 кг. натижа билан олтин медални қўлга киритди. У энг яқин таъқибчисини нақ 8 килога ортда қолдирди. Даст кўтаришда Нурудинов 180 кг билан 4-ўринни эгаллади (у 3-уринишда 185 кг.ни кўтара олмади).

Силтаб кўтаришда эса ғолиблик Руслан Нурудиновга насиб этди. Ҳамюртимиз 227 кило штанга ўзига бўйсундирди. Жўраев эса иккинчи уринишда 226 кг.ни кўтаргач, учинчи уринишда 331 кг.ни ўзига бўйсиндира олмади.

Руслан икки кураш натижасига кўра ғолибликни қўлга киритиш мақсадида 236 кг.га буюртма берди. Аммо унга омад бироз етишмади. Оқибатда икки курашда чемпионлик Акбар Жўраевга ниасиб этди — 415 кг. Руслан Нуриддинов эса 407 кг. натижа билан кумуш медалга эга чиқди.

Қайд этиш лозимки, Акбар Жўраев айнан Руслан Нуриддиновдан сўнг икки карра жаҳон чемпиони бўлган илк оғир атлетикачи сифатида ўзбек спорти тарихига кирди.

Оғир атлетика бўйича ЖЧ. Эркаклар, 109 кг.

Даст кўтариш
1. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) — 189 кг.
2. Христо Хростов (Болгария) — 181 кг.
3. Дадаш Дадашбайли (Озарбойжон) — 180 кг.
4. Руслан Нурудинов (Ўзбекистон) — 180 кг.

Силтаб кўтариш
1. Руслан Нурудинов (Ўзбекистон) — 227 кг.
2. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) — 226 кг.
3. Дадаш Дадашбайли (Озарбойжон) — 223 кг.

Икки кураш

1. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) — 415 кг.
2. Руслан Нурудинов (Ўзбекистон) — 407 кг.
3. Дадаш Дадашбайли (Озарбойжон) — 403 кг.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:02, 16.09.2023.
Ўқилди: 2882 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [4724]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3470]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2629]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2587]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2389]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2236]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2213]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2155]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [1949]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1886]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.