Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Зидан икки йил аввал Докуни "Реал"га олиб келмоқчи бўлган

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" икки йил олдин бельгиялик ҳужумчи Жереми Докуни сотиб олиш имкониятига эга бўлганди. "Лос-Бланкос"нинг собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан ўзининг собиқ жамоасига иқтидорли "Ренн" футболчисига эътибор қаратишни маслаҳат берди, аммо музокаралар муваффақиятсиз якунланди, деб хабар беради Defence Central.

Зидан мураббийлик лавозимини тарк этгач, "Реал" президенти Флорентино Перес билан яхши муносабатда бўлмоқда ва Францияда ўзини кўрсатган футболчилар клубига мунтазам равишда маслаҳат бериб туради. Хусусан, бир-икки йил олдин у ўша пайтда "Лос Бланкос"га "Ренн" футболчиси Жереми Докуни сотиб олишни қатъий тавсия қилганди.

"Реал Мадрид" бу маслаҳатга қулоқ тутди ва бельгиялик вингернинг трансферини сўради. Бироқ музокаралар дастлабки босқичда муваффақиятсизликка учради, чунки француз клуби сўраган маблағ "Реал"га мос келмаган. Ҳаддан ташқари эҳтиёткорлик сабаб "қироллик клуби" ўз таркибини сифатли ҳужумчи билан кучайтириш имкониятидан маҳрум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, август ойи охирида Доку "Манчестер Сити"га кўчиб ўтганди. ОАВ хабарига кўра, "шаҳарликлар" 21 ёшли футболчи учун "Ренн"га 60 миллион евро тўлаган. Бельгия терма жамоаси футболчиси Англия чемпионатида иккита ўйин ўтказишга муваффақ бўлган ва битта гол урган.

Киритилди: 11:44, 18.09.2023.
Ўқилди: 2194 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7122]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3942]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3342]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3198]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3155]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2597]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2302]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1607]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1555]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик