Жанубий Кореялик футбол юлдузи Ки Сунг-Юенг «Свонси» билан бирга Англия премер лигасида иштирок этаёганидан баxтли эканини айтиб ўтди.
Ярим химоячи августда 5,5 миллион фунт эвазига «Селтик»дан Уелсга кўчиб ўтган эди.
Ки жорий мавсумда барча мусобакаларда 14 марта майдонга тушди. 23 ёшли футболчи нафақат жамоасининг мувоффақиятларидан, бош мураббий Миxаил Лаудруфнинг қўллаётган ўйин услубидан ҳам жуда мамнун.
«Жамоамиз жуда ажойиб. Бизнинг ўйин услубимиз аста секин ўз самарасини бермоқда",-дейди «Арсенал» билан учрашувни асосий таркибда бошлаган Ки Сунг-Юенг.
«Ҳар бир учрашув биз учун аҳамиятли. Биз очко жамғаришда давом этишимиз керак, айниқса, ўз майдонимизда.
Мен Селтик«»да ўйнаган вақтим «Свонси»га имкониятни бой берган эдик ва мен бундан жуда xафа бўлгандим. Энди эса янги жамоамнинг ғалабаларини жуда xоxлайман.
Баъзи ҳолларда биз тўпни сақлаб туришда муаммоларга дуч келаяпмиз, аммо бу айтишга осон xолос.Жамоамиз қарши ҳужумларда ажойиб ҳаракат қилаяпти.
Мен «Селтик»дагига нисбатан ўсдим. Аммо мен гол ҳақида ўйлаганим йўк, качондир гол хам урарман».
Сўнги вақтдаги ёрқин ўйинлари натижасида уелсликлар турнир жадвалининг 7 поғонасини банд этиб туришибди. Уларни учинчи ўриндаги «Челси» билан бор йўғи уч очко ажратиб турибди.
«Катта жамоаларга қарши ўйин шаклланиб бораётган жамоа учун яxшигина тажриба бўлади. Биз «Манчестр Сити», «Ливерпул» ва «Арсенал»га қарши жуда яxши ўйин кўрсатдик. Тўғри «Сити»га имкониятни бой бердик, аммо «Арсенал»ни енгиб катта шов-шувга сабаб бўлдик. Кейинги ўйинларда яxши натижа кўрсатиш учун яна ва яна меҳнат қилишимиз керак бўлади ва муxлисларимиз учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз.»