Улуғбек Бақоев Қозоғистон чемпионатида ушбу мавсумда урган 14та голи билан билан Премьер-лигадаги голлари сонини 100тадан оширди (103та). У мазкур маррани кесиб ўтган олтинчи футболчига айланди.
Ўзбекистон чемпионатида Анвар Бердиев ва Зафар Холмуродов 200лик маррани забт этишган бўлса, қўшни чемпионатда энг кўп гол киритган футболчи Олег Литвиненко ҳисобланади. У чемпионатда 148та гол урган. Бир пайтлар Бақоев билан бирга "Тобол"да тўп сурган ва ҳозирда "Астана" шарафини ҳимоя қилаётган Нурбол Жумаскалиевнинг голлари сони 143тага етди ва у жадвалда 2-ўринга кўтарилиб олди.
Қуйидаги рўйхатда Қозоғистон чемпионатларида энг кўп гол киритган 10 нафар футболчининг номи келтирилмоқда.
1. Олег Литвиненко (1973 йилда туғилган) — 148 гол (311та ўйинда). Футболчилик фаолиятини якунлаган.
2. Нурбол Жумаскалиев (1981) — 143 (393). Футболчилик фаолиятини давом эттирмоқда.
3. Нуркен Мазбаев (1972) — 142 (400). Футболчилик фаолиятини якунлаган.
4. Мурат Тлешев (1980) — 136 (315). Футболчилик фаолиятини давом эттирмоқда.
5. Андрей Мирошниченко (1968) — 115 (242). Футболчилик фаолиятини якунлаган.
6. Улуғбек Бақоев (1978) — 103 (193). Футболчилик фаолиятини давом эттирмоқда.
7. Руслан Иманкулов (1972) — 98 (366).Футболчилик фаолиятини якунлаган.
8. Александр Шатских (1974) — 96 (275). Футболчилик фаолиятини якунлаган.
9. Қайрат Аубакиров (1971) — 94 (302). Футболчилик фаолиятини якунлаган.
10. Андрей Финонченко (1982) — 92 (268). Футболчилик фаолиятини давом эттирмоқда.