"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ бош мураббийи Оле Гунар Сульшер Харри Магуайрни ҳимоя қилиб чиқди. У шундай дейди:
"Магуайрнинг шу кунларда ҳақоратланаётганини кўриб қолдим. Буни қабул қилиб бўлмайди. Мен у учун афсусдаман. Харрини кучли йигит деб ҳисоблайман. У ҳаммасини ўзгартира олади. Менинг давримда у билан ҳимоямиз мустаҳкам эди".
Магуайрга нафақат рақиб, балки инглиз мухлислари ҳам норозилик билдирган эди.