Россия кубогидан ўрин олган учрашувда Москванинг ЦСКА клуби "Сочи"ни қабул қилиб, пенальтилар сериясида 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди.
"Армиячилар" сафида ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ ўйин ўтказди. Шунингдек, у пенальтилар сериясида жамоасининг 3-голига муаллифлик қилди.
ЦСКА – Сочи 1:1 (0:1, 1:0, 0:0, 0:0), пенальтилар сериясида - 4:2
20 сентябрь, 17.00, «ВЭБ Арена»
Голлар: 0:1 – 43 Нобоа, 1:1 – 78 Обляков.
ЦСКА – Тороп, Гайич, Дивеев, Виллиан Роша, Агапов, Хелвен, Обляков, Мухин, Файзуллаев, Кисляк, Чалов.
Сочи – Гойло, Маргасов, Юрганов, Мещанинов, Литвинов, Макарчук, Нобоа, Юсупов, Силвейра, Батырев, Мелкадзе.
Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 4:2.