Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

ЕЧЛ. «Бавария» 7 та гол урилган ўйинда «МЮ»ни мағлуб этди, «Арсенал» Нидерландия клубини тор-мор этди

Баҳо:
+ | -

Европа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган қатор ўйинлар 20 сентябрь, чоршанба куни бўлиб ўтди.

“Манчестер Юнайтед” сафарда “Бавария” меҳмони бўлди. Учрашувнинг 28-дақиқасида Лерой Сане мюнхенликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Серж Гнабри мезбонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлим бошида эса Расмус Ҳейлунд ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Орадан кўп вақт ўтмасдан, Мюнхен клуби пенальти ишлаб олди. 53-дақиқада Ҳарри кейн ушбу пенальтини голга айлантирди. 88-дақиқада манкунианликлар рақиб дарвозаси ичида ажойиб комбинацияни амалга оширди ва вазиятни Каземиро гол билан якунлади. Ҳакам қўшиб берган дақиқаларда эса Матиас Тел дарвозани ишғол қилди. Сўнгги сонияларда эса Бруну Фернандеш жарима зарбасидан оширган тўпни Каземиро дарвозага жойлаб қўйди. Шу тариқа “Бавария” 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Арсенал” ўз майдонида “ПСВ”ни 4:0 ҳисобида таслим этди. Лондонликлар сафида Букайо Сака, Леандро Троссард, Габриэль Жезус ва Мартин Эдегорлар ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусанов тўп сураётган “Ланс” жамоаси эса “Севилья”га қарши баҳс олиб борди. Учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланди. Таъкидлаб ўтиш жоиз, Ҳусанов ушбу баҳсда майдонга туширилмади.

“Интер” эса “Реал Сосьедад”га қарши баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

ЕЧЛ, 1-тур
20 сентябрь, чоршанба
“Бавария” (Германия) – “Манчестер Юнайтед” (Англия) 4:3
Голлар: 1:0 – 28 Сане, 2:0 – 32 Гнабри, 2:1 – 49 Ҳейлунд, 3:1 – 53 Кейн (пенальти), 3:2 – 88 Каземиро, 4:2 – 90+2 Тел, 4:3 — 90+5 Каземиро.
“Бавария”: Ульрайх, Упамекано, Ким Мин Чже, Дэвис, Горетцка, Киммих, Лаймер, Сане (Тел, 87), Мусиала (Шупо-Мотинг, 75), Кейн (Мюллер, 87), Гнабри (Коман, 63).
“Манчестер Юнайтед”: Онана, Диогу Далот, Линделеф, Мартинес, Регилон, Эриксен (Мактоминей, 69), Каземиро, Бруну Фернандеш, Пелистри (Гарначо, 81), Рэшфорд, Ҳейлунд (Марсял, 81).
Огоҳлантиришлар: Мартинес (62), Горетцка (62).

“Арсенал” (Англия) – “ПСВ” (Нидерландия) 4:0
Голлар: 1:0 – 8 Сака, 2:0 – 20 Троссард, 3:0 – 38 Габриэль Жезус, 4:0 – 70 Эдегор.
“Арсенал”: Райя, Уайт, Габриэль, Салиба, Зинченко (Томиясу, 58), Эдегор, Райс (Жоржиньо, 76), Ҳаверц, Троссард (Нелсон, 58), Сака (Фабиу Виэйра, 69), Габриэль Жезус (Смит-Роу, 69).
“ПСВ”: Бенитес, Тезе, Боскали, Белла-Кочап (Рамальо, 76), Дест, Схаутен, Верман, Ланг (Вертессен, 76), Сайбари (Тиллман, 66), Бакаёко (Лосано, 66), де Йонг (Пепи, 90).
Огоҳлантиришлар: Уайт (42), Боскали (47), Тиллман (80), Схаутен (87).

“Севилья” (Испания) – “Ланс” (Франция) 1:1
Голлар: 1:0 – 9 Окампос, 1:1 – 24 Фюлжени.

“Реал Сосьедад” (Испания) – “Интер” (Италия) 1:1
Голлар: 1:0 – 4 Мендес, 1:1 – 87 Мартинес.

“Брага” (Португалия) – “Наполи” (Италия) 1:2
Голлар: 0:1 – 45 Ди Лоренцо, 1:1 – 84 Брума, 1:2 – 88 Ниакате (автогол).

“Бенфика” (Португалия) – “Зальцбург” (Австрия) 0:2
Голлар: 0:1 – 15 Шимич (пенальти), 0:2 – 51 Глух.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 02:43, 21.09.2023.
Ўқилди: 2583 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.