Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Шамил Ярулин: «Ҳар қандай вазиятда ҳам «Насаф» юқори ўрин учун курашади»

Баҳо:
+ | -

"Насаф" ПФК бош менежери Шамил Ярулинга мухлислар учун интервью беришини сўраб мурожаат қилган эдик. У киши жуда банд бўлишига қарамасдан, сайтимизга "Насаф" мухлислари қизиқтираётган саволларга жавоб берди.

Ушбу интервью "Насаф" ПФК матбуот хизмати ёрдамида ва ҳамкорлигида уюштирилди. Бунинг учун шахсан Азиз Нурийга ўз ташаккуримизни изҳор этамиз.

Ҳозирги пайтда "Насаф"нинг таркибида аниқ кимлар бўлиши бўйича ишлар давом этаётгани ва бу ишлар ҳали давом этишини ҳисобга олиб, Шамил ака билан яна шу ҳақда суҳбатлар уюштиришимизни ва янгиликлардан сиз мухлисларни хабардор қилиб боришимизни ҳам келишиб олдик. У киши бу таклифимизни астойдил қабул қилдилар.

— «Насаф”нинг бу йилги омадсизликларининг асосий сабаблари нимада деб ўйлайсиз?
— Ҳақиқатан ҳам бу йилги футбол мавсуми жамоамиз учун омадсиз якунланди. Сабаби йил бошида клуб раҳбарияти томонидан футболчилар олдига қўйилган вазифалар бажарилмади. Биласиз, аввалги йилги мавсумда бизда таниқли мутахассис Анатолий Демьяненко фаолият олиб борган ва жамоа ўз тарихида илк бор ОФК кубогида ғолиб чиқди. Миллий чемпионатда кумуш медални қўлга киритди. Табиийки, мухлислар бу йили ҳам жамоадан катта натижаларни кутишганди. Йил бошида Рўзиқул Бердиев жамоага бош мураббий этиб тайинланди, кейинчалик ОЧЛдаги муваффақиятсизлик сабабли унинг ўрнига Усмон Тошев бош мураббийликни ўз қўлига олди. Аммо кейинчалик ўринбосарларни бошқарган Рўзиқул Бердиев мураббий сифатида кўрсатган натижалари билан ўз салоҳиятини намойиш этди.  Усмон Тошев гарчи яхши назариётчи бўлсада, назарияни амалга ошириш унга насиб этмади. Тўғриси, билдирган ишончимизни оқламади. Шу боис яна жамоани Рўзиқул Бердиевга ишониб топширдик.

— Ушбу омадсизлик клуб раҳбарияти даражасида муҳокама қилиниб, керакли хулосалар чиқарилдими?
— Албатта. Бу йилги мавсум биз учун катта сабоқ бўлди ва бундан тегишли хулосалар чиқарилди. Бундан кейин ким билан ишласак, унга албатта имкон берамиз. Бу нафақат футболчи, балки мураббийларга ҳам тегишли. Шартнома тузаётганда ҳам шу жиҳатга алоҳида эътибор қаратамиз. Ким зиммасидаги мажбуриятни бажара олмаса, у билан дарҳол хайрлашамиз.

— «Насаф” футбол клубига келаси мавсумда ким бош мураббий бўлади? Ёки хориждан мутахассис таклиф этиладими?
— Менимча, Рўзиқул Бердиевнинг ўзи бу вазифани бажара олади.  У нафақат қаршилик мухлисларнинг севимли футболчиси, балки мураббий сифатидаям ўз салоҳиятини кўрсата олди. Чунки у ёрдамчи мураббий сифатида кўпгина тажрибали мураббийлар билан ишлади. Лекин мураббийлар штабига бош мураббий таклифи ва тавсияси билан, уларга ёрдам берадиган бошқа мутахассиларни ҳам чақиришимиз мумкин.

— “Насаф” таркибида бўладиган ўзгаришлар ҳақида сўзлаб берсангиз. Жамоани тарк этадиган ва жамоага келадиган номзодлар аниқ бўлдими?
— Якунига етган мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилган барча легионерларнинг шартномаси якунланди. Улар янги мавсумни “Насаф”да бошламаслиги аниқ. Аввалги мавсумларда улар чиройли ўйинлари билан мухлисларни хурсанд қилган бўлишса-да, тан олиш керак, 2012 йилги мавсум улар ўзларига билдирилган ишончни оқлай олишмади. Таркибда аниқ кимлар бўлиши борасида ҳозирча аниқ қарорга келганимиз йўқ. Бу борада музокаралар ва изланишлар олиб бораяпмиз. Таркиб бўйича аниқ қарорга келингач, албатта буни мухлисларимизга билдирамиз. Бу ҳақда ҳали сиз билан албатта яна суҳбатлар қиламиз.

— Бу йилги мавсумда “Насаф” жамоаси таркибига янги легионерлар таклиф этиладими? Ҳозир аниқ номзодлар борми?
— Янги мавсумда легионерларнинг таркибга жалб этиш эҳтимоли кам. Юқорида айтганимдек асосий эътибор ёшларга қаратилади. Кўпчиликнинг хабари бор, жамоамиз ўринбосарлар таркибида кўплаб иқтидорли футболчилар тўп тепишади. Уларни аллақачон асосий таркибга жалб этишнинг вақти келган. Аммо натижа асосий мақсадга айланиб, бунга асосан легионерлар орқали эришилган. Агар ёшларга имкон бермасак, клуб академиясини фаолият юритишидан не наф? Бу деганим бизга легионер умуман кераги йўқ демоқчи эмасман. Агар мураббийлар кенгаши таркибга кўрикдан ўтишга келган легионерни ҳақиқатан ҳам ёшларга ўрнак бўла оладиган, маҳаллий футболчилардан бир бош юқори ўйин намойиш этишига ишонса, биз бу борада мураббийларнинг фикрини албатта эътиборга оламиз.

— Келаси мавсум учун  жамоа таркибини шаклантиришда кўпроқ нимага эътибор берилади. Масалан маҳаллий ёш ўйинчиларгами ёки бошқа жамоаларда фаолият олиб бораётган тажрибали, кўзга кўринган ўйинчилар эвазигами?
— Бу саволга юқорида қисман жавоб бердим. Албатта фақат ёшлар билан кўзланган мақсадга эришиш қийин. Чунки ҳар қандай вазиятда ҳам жамоамиз чемпионатда юқори ўринлар учун кураш олиб боради. Шу боис тажрибали ва иштиёқ уйғунлашган мукаммал ва яхлит жамоа тузиш учун иш олиб борилади. Ўйлайманки, бунга имкониятимиз етарли.

— Келгуси мавсумга жамоа тайёргарликни асосан қаерларда олиб боради, хорижий йиғинлар ҳам режалаштирилганми?
— Биласиз, “Насаф” ФК базасида футбочлилар учун барча шароитлар муҳайё этилган. Йиғин ўтказиш борасида бош мураббий билан маслаҳатлашган ҳолда йил охирида бу борада аниқ бир қарорга келинади.

— Келаси мавсумда “Насаф” олдига қандай аниқ мақсад ва вазифалар қўйилади?
— Бу саволга жавобим, "Насаф" ҳар қандай вазиятда ҳам юқори ўрин учун курашади. Декабрнинг иккинчи ўн кунлигида жамоамиз аъзолари Қаршида тўпланишади. Таркибда янги футболчилар кўрикдан ўтади. Таркибда асосан кимлар тўп тепиши аниқроқ бўлади. Ана шунда жамоамиз олдига ушбу асосий вазифа қўйилиб, мақсадимизни амалга ошириш режаларини тузиб оламиз.

— Бу йилги мавсумда “Насаф”нинг уй ўйинларига мухлислар ташрифи сезиларли даражада пасайиб кетди. Албатта, бунга жамоанинг биз мухлислар кутган ўйинни кўрсата олмагани, мухлислар ёқтирмаган мураббийнинг фаолият олиб боргани асосий сабаблар бўлди. Аммо стадионда мухлислар учун қўшимча шароитлар яратиш ва умуман келгусида мухлисларни кўпроқ стадионга жалб қилиш бўйича, клуб томонидан қандай ишлар амалга оширилади?
— “Насаф” ўзига хос тарихга ва мухлисларга эга жамоа хисобланади. Шу боис уларнинг хоҳиш-истаклари биз учун ҳам ўта муҳим. Биз уларни ҳурмат қиламиз. Келаси мавсумдан улар учун стадионда бир қатор қулайликлар яратиш учун иш олиб бораяпмиз. Насиб бўлса, янги мавсумда мухлисларимиз бу ўзгаришларни гувоҳи бўлишади. Ахир бу бизнинг асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Шунингдек, янги мавсумда воҳадаги олий ўқув юртлари билан кенг ҳамкорлик қилиш режамизда бор. Унга кўра билим даргоҳлари талаба-ўқувчилари ўртасида турли хил тадбирлар ўтказиш, уларни клубимизга бўлган ишончини ортириш, стадионга мухлисларни ташрифини янада кўпайтиришни режалаштираяпмиз. Бу ишларни мухлислар билан яқиндан алоқани ўрнатмасдан амалга ошириб бўлмайди, деб ҳисоблайман. Шунинг учун бу соҳада амалга оширадиган тадбирларимизни тузиб чиқаяпмиз. Қолаверса, янги мавсумда “Марказий” стадонига ташриф буюрадиган мухлисларни хилма хиллигини кўпайтириш учун алоҳида хотин-қизлар сектори ташкил этилади. Чунки жамоа ишқибозлари орасида хотин-қизлар ҳам талайгина.

— Қарши шаҳрида мухлислар учун “Насаф”нинг атрибутикалари ва сувенирлари ва бошқа маҳсулотлари билан савдо қилинадиган махсус дўкон қачон очилади?
— Бу борада дастлабки қадамлар ташланди. “Мараказий” стадионда махсус дўкон фаолият юритмоқда. Бу ерда футбол клубига қарашли тикув цехида тайёрланган маҳсулотлар билан бир қаторда бир қатор хорижда ишлаб чиқарилган юқори сифатли футбол кийимлари ҳам сотилмоқда. Бу соҳани янада ривожлантиришимиз керак. Маркетинг соҳаси ҳар бир клубнинг ажралмас бўлагидир. Бу соҳада яхшигина маблағ ҳам топиш мумкин. Хуллас, бу соҳа мамлакатимизда янги йўналиш бўлиб, агар буни ривожлантирсак, клубимиз яхшигина моддий манфаат ҳам кўриши мумкин.

— «Насаф” ПФК ўзининг КТСига эга, ушбу имкониятдан янада унумли фойдаланиш бўйича ҳам клубнинг режалари борми?
— Албатта. Ўтган йили “Насаф” КТС томонидан Қаршидаги миллий чемпионат ва ОЧЛ учрашувлари дунёнинг бир қатор давлатларига трансляция қилинди. Қолаверса, миллий терма жамоамиз иштирокидаги учрашувлар, пойтахтимизда ташкил этилган турли оммавий-маданий тадбирларда ҳам КТС жамоаси мунтазам иштирок этиб келмоқда. Биз  КТСдан янада самарали фойдаланиш мақсадида “Спорт” телерадиоканалига таклифлар билан чиққанмиз. Чунки кўчма телевизон станциянинг имкониятлари ниҳоятда кенг. Қолаверса, уни ўз ҳолатида сақлаб туриш маълум харажатни талаб этади.

— Мавсум якуни ёки бошида “Насаф” футбол клубининг ўз мухлислари билан учрашуви режалаштирилганми?
— Бу борада клубда ўзига хос анъана мавжуд. Ҳар йили мавсум аввалида ва иккинчи давра бошида футболчилар ва ишқибозлар ўртасида учрашувни ташкил этиш ўзига хос анъанага айланиб қолган. Биз ҳам анъанага содиқ қолган ҳолда 2013 йилги мавсум арафасида, жамоа таркиби тўлиқ шаклланиб, аниқ бўлгач, бу каби учрашувлар албатта ташкил этилади. Ва унда мухлислар ўзларини қизиқтирган барча саволларга клуб раҳбарияти, мураббийлар ва футболчилардан жавоб олиш имкониятига эга бўлишади. Боя айтиб ўтганимдек, мақсадимиз жамоа билан мухлислар ўртасидаги яқинликни пайдо қилиш.

Суҳбатни Ренат Эрназаров олиб борди

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 18:01, 07.12.2012.
Ўқилди: 5086 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.