“Манчестер Юнайтед” дарвозабони Андре Онана ЕЧЛ гуруҳ босқичи 1-турида “Бавария”дан учралган мағлубият (3:4) ҳақида фикр билдирди.
28-дақиқада "Бавария" олдинга чиқиб олди - камерунлик дарвозабоннинг хатосидан сўнг Сане гол урди.
"Бу қийин. Биз жуда яхши бошлагандик. Хатоимдан кейин ўйин назоратини қўлдан чиқардик. Бу биз учун, мен учун қийин вазият. Бу хато туфайли жамоа мағлуб бўлди. Мен бундан сабоқ олишим ва кучли бўлишим керак.
Менда исботлаш учун кўп нарса бор. Манчестердаги стартим мен хоҳлагандек эмас. Бу менинг энг ёмон ўйинларимдан бири бўлди”, деди Онана TNT Sport телеканалига берган интервьюсида.