УЕФА президентининг маслаҳатчиси Йозеф Клемент «Футбол мактабда» лойиҳасининг очилиши ҳақида фикр билдирди.
«Ушбу турнирга таклиф қилганингиз учун катта раҳмат. Мен ходимларимиз, УЕФАдаги дўстларимиз номидан салом йўллайман.
Бир неча йил олдин РФИ футболни 2030 йилгача ривожлантириш бўйича улкан режа билан келган эди. Энг муҳим соҳалардан бири - оммавий футбол. Бундай лойиҳалардан бири «Мактабда футбол» лойиҳасидир.
Эшитишимча, бир миллиондан ортиқ иштирокчи бор. Бу – жуда катта лойиҳа! Натижалар пайдо бўлади. Ишончим комилки, энг иқтидорли ўғил-қизлар профессионал футбол клублари ва миллий терма жамоалар аъзоси бўлишади», — деди Клемент.
Мактаб футбол лигаси турнири 20-24 сентябрь кунлари «Лужники» спорт мажмуаси майдонларида бўлиб ўтади.