Россия терма жамоаси айни дамда санкциялар остида ва фақат ўртоқлик ўйинлари ўтказиши мумкин. Футбол жамоатчилиги узоқ вақтдан бери Россия футбол иттифоқининг УЕФАдан Осиё футбол конфедерациясига (ОФК) ўтиш имкониятини муҳокама қилиб келмоқда. Бу масала бўйича янги изоҳни РФИ раҳбари Александр Дюков берди.
"Биз УЕФА билан музокара олиб бормоқдамиз. Яқин орада уларнинг натижаларидан келиб чиқиб, УЕФАда қолишимиз ёки бошқа конфедерацияга ўтиш имкониятини кўриб чиқишимиз керак бўлади. Йил охирида қарор қабул қилиниши керак", — деди Дюков.