Бельгиянинг "Антверпен" клуби ўзининг ярим ҳимоячиси Артур Вермееренни қанча маблағ эвазига қўйиб юборишга тайёрлиги маълум бўлди.
Миш-мишларга қараганда, Бельгия клуби 18 ёшли Вермееренни 15 миллион евро эвазига "Барселона"га қўйиб юбориши мумкин. Бундан ташқари, манбага кўра, "Антверпен" ярим ҳимоячининг кейинги сотувидан 50 фоиз олмоқчи.
Қайд этилишича, "кўк-анорранглилар" футболчи учун бу суммани тўлашга ҳали тайёр эмас, шу боис улар муқобил вариантларни изламоқда.
Жорий мавсумда Вермеерен барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда ўнта ўйинда қатнашиб, битта голли узатмани амалга оширди.