Ярим ҳимоячи Жесси Лингард "Ал-Иттифоқ"га бир ойлик синов муддатига келиб қўшилди, чунки у ҳамон эркин агент ҳисобланади, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо Twitter саҳифасида.
Манбага кўра, 30 ёшли англиялик билан шартнома имзолаш қарорини жамоа бош мураббийи Стивен Жеррард қабул қилади.
2022/23 йилги мавсумда Лингард "Ноттингем Форест"да ўйнади ва у ерда 20 та ўйинда 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.