"Лестер Сити" футболчиси АПЛга қайтиши мумкин. Хабарларга кўра, "Фулхэм" "тулкилар" юлдузи Кирнан Дюзбери-Холлга қизиқиш билдирмоқда.
25 ёшли ярим ҳимоячининг амалдаги битими 2027 йилда якунига етади. "Лестер" сафида у муҳим фигура саналади. Қишки трансферлар ойнасида футболчининг тақдири ҳал этилади.